Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури доирасидаги баҳслар давом этмоқда.
Жумладан, ҳозиргина Қаршидаги «марказий» стадионида бўлиб ўтган баҳсда «Насаф» «Бухоро»га қарши баҳс олиб борди ва иродали ғалабага эришди.
Учрашувда меҳмонлар тезкор гол киритишди. Аниқроғи, 18-дақиқада бухороликларнинг ҳужуми гол билан якунланди. Ҳисоб очган футболчи Санъат Шихов.
Мазкур голдан кейин мезбонлар ўйин тизгинини қўлга олиб, кетма-кет ҳужумларни амалга оширишди ва 35-дақиқада Азиз Ғаниевнинг ажойиб зарбаси билан мувозанат тикланди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.
Иккинчи бўлимнинг биринчи дақиқасида Бобур Абдухолиқов бош билан зарба йўллаб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Мазкур голдан сўнг ўйин анча сокинлашгандек бўлди. Мезбонлар ўйин назоратини қўлга олиб, асосан қарши ҳужумларга эътибор қаратишди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса «Насаф» футболчилари янабир гол киритишди. Жаримадан Славко Лукичнинг йўллаган зарбасини қайтаришда Асилбек Омонов хатога йўл қўйди ва ҳисоб 3:1 кўринишини олди.
Шу тариқа, «Насаф» бу мавсум чемпионатдаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди.
ЎЗБЕКИСТОН СУПЕРЛИГАСИ-2018. 2-ТУР
НАСАФ – БУХОРО – 3:1 (1:1)
09.03.2018. “Марказий” стадион. 10386 томошабин
Голлар: Азиз Ғаниев (34), Бобур Абдухолиқов (47), Славко Лукич (90+3) - Санъат Шихов (18).
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов (Тошкент), Равил Шояхметов (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент).
Насаф: Санжар Қувватов, Азизжон Ғаниев (Ислом Кенжабоев, 82), Санжар Рашидов (Одилжон Ҳамробеков, 46), Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳитдинов, Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов (Мақсуд Каримов, 68), Сайдулло Раҳматов, Славко Лукич, Жасур Ҳасанов, Умарбек Эшмуродов.
Бухоро: Асилбек Омонов, Арслонмурот Омонов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 75), Саламат Қутибоев (Азиз Ибрагимов 63), Шавкат Саломов, Санъат Шихов, Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Шаҳбоз Эркинов (Баҳодир Насимов, 46), Раббимжон Ҳасанов, Раҳматулло Бердимуродов, Сергей Русецкий.
Огоҳлантиришлар: Санжар Рашидов 43, Артём Филипосян 78, Асилбек Омонов 83.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20