Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: Натижадан қониқиш хосил қилмадим

Андрей Микляев: Натижадан қониқиш хосил қилмадим

  10.03.2018 08:35
  0
  352
Андрей Микляев:  Натижадан қониқиш хосил қилмадим

Бугун "Локомотив" Суперлига 2-тури доирасида "Металлург"ни қабул қилди.  Кескин курашлар остида кечган беллашув 1:1 ҳисобида якунига етди.  Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Учрашув яккакурашларга бой тарзда кечди.  Икки жамоа ҳам тенг ўйин кўрсатди,  дея оламан.  Ўйинни ёмон бошламаган эдик.  Гол уришни ҳам уддаладик.  Бироқ ҳисобни ушлаб қола олмадик ва якунда гол ўтказиб юбордик.  Агар юзага келган вазиятлардан унумли фойдалана олганимизда бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.  Йигитларга эътироз йўқ,  бугун майдонга чиққанлар қўлдан келганча ўйин намойиш этишди.  Лекин натижа бироз қониқарсиз бўлди,  - деди тажрибали мутахассис.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz