Қайднома

Қидирув

Яна бир мураббий «Челси» ни бошқаришга номзод

Яна бир мураббий «Челси» ни бошқаришга номзод

  10.03.2018 08:38
  0
  420
Яна бир мураббий «Челси» ни бошқаришга номзод

Клуб вакиллари Йокановичнинг ишига юқори бахолашмоқда.

 

«Фулхэм» клуби бош мураббийи Славиша Йоканович мавсум охирида Антонио Конте ўрнига келиши мумкин.

«Челси» клуби раҳбарияти 49-ёшли сербиялик мутахассис номзодини кўриб чиқмоқда, мураббий футболчилик фаолияти давомида «Челси» таркибида тўп сурган (2000-2002).

 

Контенинг ўринини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар қаторида «Барселона» собиқ устози Луис Энрике фаворит ҳисобланмоқда, аммо клуб вакиллари Йокановичнинг ишига юқори бахолашмоқда.

 

Йоканович «Фулхэм» клубини 2015 йилнинг декабр ойидан буён бошқариб келмоқда. Жамоа 36 турдан сўнг 65 очко жамғарган. Ҳозир чемпионшипда 4-поғонани банд қилиб келмоқда.

 

Сербиялик мураббий «Партизан», «Левски», «Эркулес», «Уотфорд» ва «Маккиби Тель-Авив» клубларини бошқарган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz