Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо «МЮ» Самуэль Юмтитини сотиб олишини истамоқда

Жозе Моуриньо «МЮ» Самуэль Юмтитини сотиб олишини истамоқда

  10.03.2018 15:28
  0
  296
Жозе Моуриньо «МЮ» Самуэль Юмтитини сотиб олишини истамоқда

Diario Sport нашрининг тарқатган хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» вакиллари қишги трансфер оралиғидан буён франциялик футболчининг акаси ва агенти билан доимий алоқада бўлиб келмоқда.

Манкунианликлар Умтитига солиқларни ҳисобга олмаганда йилига 9 миллион евро маош таклиф қилмоқда. «Қизил иблислар» ёзда футболчининг 60 миллион евро ташкил қиладиган товон пулини тўлаш истагида.

Футболчининг трансферидан шахсан «МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо қизиқмоқда. Таъкидланишича, мураббий Умтити билан бир неча маротаба телефон орқали суҳбатлашган.

«Барселона» клубида эса футболчи жамоа билан янги шартнома имзолашига ишонмоқда, аммо йилига 9 миллион евро маошни жуда кўп деб ҳисоблайди. Каталонияликлар ушбу саволни ЖЧ-2018га қадар ҳал этишни кўзламоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz