Қайднома

Қидирув

Антонио Конте: «Канте жамоа билан бирга ва яхши формада»

Антонио Конте: «Канте жамоа билан бирга ва яхши формада»

  10.03.2018 22:43
  0
  420
Антонио Конте: «Канте жамоа билан бирга ва яхши формада»

«Челси» клуби бош мураббийи Антонио Конте франциялик ярим ҳимоячиси Н’голо Кантенинг ҳолати ҳақида гапириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан олдинги машғулотларнинг бирида ҳушидан кетган эди.

«Н’голо билан барчаси жойида ва «Кристал Пэлас» жамоасига қарши ўйинда иштирок этади. У бутун ҳафта давомида машғулотларда иштирок этди ва яхши формада бўлиб турмоқда. Жума куни жуда ҳам совуқ эди, ва машғулотлардан сўнг оз вақтга кийим алмаштириш хонасида ҳушини йўқотди.

Шундан кейин клуб шифокорлари жуда кўплаб текширувларни амалга оширди. «Манчестер Сити» жамоасига қарши ўйнаши ҳам мумкин эди, аммо биз унинг соғлиги билан таваккал қилишни истамадик. Ҳозир ҳаммаси яхши», - дейди Конте.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz