Қайднома

Қидирув

Пеп Гвардиола: «Душанба кунги ўйинлар менга ёқмайди»

Пеп Гвардиола: «Душанба кунги ўйинлар менга ёқмайди»

  10.03.2018 17:59
  0
  412
Пеп Гвардиола: «Душанба кунги ўйинлар менга ёқмайди»

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 30-тури доирасида «Сток Сити»га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Душанба кунидаги ўйинларда омадсиз тажрибага эгаман. Турнирда қолиш учун курашаётган жамолар билан ўйнаш ҳар доим қийин бўлган. Менга душанба кунидаги ўйинлар ёқмайди, дам олиш кунлари барча футбол билан яшайди, душанбада эса ўйин борлиги ҳеч кимнинг ҳаёлига келмайди, биз эса шу куни ўйин ўтказишимиз керак.

«Барселона»да ишлаган пайтим эсимда, баъзида душанба куни ўйнашимизга тўғри келарди, аммо у учрашувлар ҳар доим ҳам яхши якунланмаган. Англия Кубогидаги «Уиган»га қарши ўйин ҳам душанба куни бўлганди, ўшанда 55 дақиқа 10 киши бўлиб ўйнадик ва рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик», — дейди Гвардиола.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz