Қайднома

Қидирув

Жоржо Кьеллини: «Умид қиламанки, вақтинча бўлсада пешқадамга айланамиз»

Жоржо Кьеллини: «Умид қиламанки, вақтинча бўлсада пешқадамга айланамиз»

  10.03.2018 18:25
  0
  400
Жоржо Кьеллини: «Умид қиламанки, вақтинча бўлсада пешқадамга айланамиз»

«Ювентус» клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини А Серия 28-тури доирасида «Удинезе»га қарши кечадиган баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз «Наполи»ни мунтазам таъқиб қилиб бормоқдамиз. Умид қиламанки, 11 март куни ғалаба қозонамиз ва вақтинча бўлсада пешқадамга айланамиз. Кейин эса «Наполи» «Интер» билан баҳс юритади. Биз энг аввало вазиятни ўз қўлимизга олишимиз керак, сўнгра нима бўлишини кузатамиз.

Ушбу ҳафта «Ювентус» учун жуда қийин бўлади. Рақибларимиз жисмоний жиҳатдан жуда кучли, шу сабаб уларга қарши катта энергия керак бўлади. Биз чоршанба куни ўйин ўтказдик, кейин Давиде Асторининг дафн маросимида қатнашдик – бу барчамиз учун жуда оғир дамлар бўлди.

«Ювентус» бор эътиборини «Удинезе»га қарши ўйинга қаратган. У ҳал қилувчи деб айтмаган бўлардим, аммо А Серия чемпионлиги учун курашда жуда муҳим ўйин», — дейди Кьеллини.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz