Қайднома

Қидирув

ОЧЛ-2018: «Локомотив» – «Ал Дуҳаил» ўйинолди расмий тадбирлари хусусида

ОЧЛ-2018: «Локомотив» – «Ал Дуҳаил» ўйинолди расмий тадбирлари хусусида

  10.03.2018 16:17
  0
  308
ОЧЛ-2018:  «Локомотив» – «Ал Дуҳаил» ўйинолди расмий тадбирлари хусусида

Келаётган ҳафта аввалида қитъамиз яшил майдонларида Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-тур ўйинлари ўтказилади.

Ўзбекистон чемпиони “Локомотив” бу сафар ўз уйида Қатарнинг “Ал Дуҳаил” жамоасидан реванш олишга уриниб кўради.  Эртага эса мазкур учрашув олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтади.  Унга кўра,  соат 12:00да ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида ўйин ташкилий масалалари муҳокама қилинади.

Соат 13:00да “Ал Дуҳаил” жамоаси бош мураббийи Жамол Белмади ҳамда бир нафар етакчи футболчи иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.  Соат 13:20да Андрей Микляев ҳамда “Локомотив”нинг етакчи ўйинчиларидан бири журналистларнинг ўйинолди саволларига жавоб қайтаришади.

Соат 15:30да “Локомотив,  соат 16:30да эса “Ал Дуҳаил” жамоаси ўйин олдидан расмий машғулот ўтказади.  Ҳар икки жамоанинг ҳам машғулоти дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.  Барча турдаги ОАВ вакилларини эртанги матбуот анжумани ҳамда расмий машғулотга таклиф этамиз.

Таъкидлаб ўтамиз,  “Локомотив” – “Ал Дуҳаил” ўйини 12 март куни соат 17:00да “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz