Қайднома

Қидирув

Роналдунинг дубли «Реал»га ғалаба келтирди (видео)

Роналдунинг дубли «Реал»га ғалаба келтирди (видео)

  10.03.2018 19:00
  0
  591
Роналдунинг дубли «Реал»га ғалаба келтирди (видео)

Испания чемпионатининг 28-туридан ўрин олган “Эйбар” – “Реал” Мадрид жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар Роналдунинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Дастлаб, Роналду 34-дақиқада ҳисобни очди, иккинчи бўлимда Рамос томонидан очиқ қолдирилган Рамис орадаги фарқни тенглаштирди.

Шундан сўнг, Зидан майдонда тактик ўзгаришлар амалга ошириб, учта захирани ҳам амалга оширди. Шунинг натижасида, ўнг қанотдан ошириб берилган узатмани яна Роналду голга айлантириб, “Реал” жамоасининг бугунги ғалабасини таъминлаб берди.

Испания чемпионати. 28-тур.

“Эйбар” – “Реал Мадрид” 1:2.

Голлар: Рамис (50) – Роналду (34, 84).

“Эйбар”: Дмитрович, Рамис (Паулу Оливейра, 67), Хосе Анхель, Капа, Арбилья, Дани Гарсия, Эскаланте (Диоп, 85), Жордан, Леон, Инуи (Шарлес, 87), Кике.

“Реал Мадрид”: Навас, Варан (Начо, 28), Марсело, Карвахаль, Рамос, Иско (Васкес, 71), Каземиро, Кроос (Бензема, 71), Модрич, Бэйл, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Бэйл (30), Рамис (45).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz