Қайднома

Қидирув

Қосимов: «Бунёдкор»га омад кулиб боқди

Қосимов: «Бунёдкор»га омад кулиб боқди

  10.03.2018 22:01
  0
  546
Қосимов: «Бунёдкор»га омад кулиб боқди

Суперлига 2-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Пахтакор» (1:0) ўйинидан сўнг, мезбонлар устози Миржалол Қосимов ва дарвозабон Мурод Зухуров ўз фикрларини билдиришди.

Маълумки, «Пахтакор» ўйин охирида мағлубиятдан қутулиб қолиши мумкин эди. Бироқ, Жасур Ҳакимов пенальтини аниқ амалга оширолмади. Унинг зарбасидан сўнг, дарвозабон Мурод Зухуров тўпни ушлаб қолишга эришди.

«Йигитлар билан фахрланаман, улар охиригача курашди. Иккита жамоа ҳам ғалабага ҳақли эди, аммо бугун омад бизга кулиб боқди.

Дерби ҳар доим қийин бўлади. Мана шундай ўйинлар орқали футболчилар ўз маҳоратини чарҳлаб, тажрибасини ошириб бораверади. Баъзи нарсаларга фақат машғулотлар билан эришиб бўлмайди. Ман шундай ўйинларнинг фойдаси жуда катта.

Чемпионат давомида ўйинимизни яхшилаб, юқори натижаларга эришишга ҳаракат қилиб бораверамиз» - деди Қосимов.

«Ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик, ғалабага эришганимиз зўр бўлди. Пенальти? Рақибнинг қаёққа тепишини билмасдим, таваккал қилиб сакрадим» - деди Зухуров.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz