Қайднома

Қидирув

«Шамол жангги»да кучлар тенг келди

«Шамол жангги»да кучлар тенг келди

  11.03.2018 00:01
  0
  519
«Шамол жангги»да кучлар тенг келди

Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна” – "Нефтчи” учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Жиззахда бўлиб ўтган баҳс 0:0 ҳисоби билан якунланди.

Учрашув кескин курашларга бой бўлди, бунинг устига ўта ноқулай об-ҳаво шароитида кечди. Кучли шамол сабаб, икки бўлимда ҳам чироқ ўчиб қолиши билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Бу кун стадионга ташриф буюрган томошабинлар гол кўришмади.

Учрашувнинг 84-дақиқаси ўтиб бораётган бир вақт мезбонлар вакили Дилмурод Каримов рақиби Абдулазиз Юсуповга нисбатан ўта қўпол ўйнади ва тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Яна эътиборли жиҳати, биринчи бўлимда ҳакам томонидан 4 дақиқа қўшиб берилган бўлса, иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшилди.

Суперлига, 2-тур

"Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:0 (0:0, 0:0)

"Сўғдиёна": Дилшод Ҳамроев, Азамат Исроилов (Фарход Мирахматов, 88), Элёр Орифов, Дилмурод Каримов, Сардорбек Азимов (Иззатилла Абдуллаев, 81), Шохруз Норхонов, Алишер Зиявиддинов (Иқбол Маликжонов, 46), Акмал Холмуродов, Жаҳонгир Абдумўминов, Тохиржон Шамситдинов, Нурилло Тўхтасинов.

"Нефтчи": Виталий Мирний, Шукурали Пўлатов, Достон Турсунов, Искандар Шойқулов, Жалил Кимсанов,  Ҳусниддин Ғофуров, Аббос Махсталиев, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов (Анвар Бердиев, 74), Аваз Агалиев (Отабек Аҳмаджонов, 58), Абдулазиз Юсупов (Вячеслав Сушкин, 90).

Огоҳлантиришлар: Пўлатов (7), Абдумўминов (41), Турсунов (56)

Четлатиш: Каримов (84).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz