Қайднома

Қидирув

Ла-Лига: «Барселона» Мессисиз сафарда «Малага»ни мағлуб этди

Ла-Лига: «Барселона» Мессисиз сафарда «Малага»ни мағлуб этди

  11.03.2018 02:41
  0
  497
Ла-Лига: «Барселона» Мессисиз сафарда «Малага»ни мағлуб этди

Испания чемпионати 28-тури доирасидаги «Малага» - «Барселона» учрашуви ўз поёнига етди. Каталонияликлар Иньеста, Месси каби етакчиларисиз ўйнашган бўлсада учрашув тақдирини ўзларига ижобий тарзда ҳал эта олишди.

Дастлаб 15-дақиқада Хорди Альбанинг ҳаводан узатилган чиройли пасини Суарес боши билан зарба бериб голга айлантирди.

28-дақиқада Усмон Дембеле оширган тўпни Филиппе Коутиньо дарвозага орақаси билан туришига қарамай айёрона зарба билан голга айлантирди – 0:2. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, 30-дақиқада «Малага» футболчиси Саму Гарсия Хорди Альбага бутсасининг таг қисми билан жуда жиддий тарзда ташланди ва бу ҳаракати учун қизиб карточка олиб майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлимда «Барселона» куч сақлаш мақсадида асосий эътиборини тўп назоратига қаратди ва албатта, кези келганда рақиб дарвозасига хавф солиб ҳам турди.

Бироқ ҳар икки жамоада ҳам етарлича вазиятлар бўлишига қарамай, 0:2 ҳисоби ўзгармай қолди ва каталонияликлар ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони қўшиб қўйишди.

ЛА-ЛИГА. 28-ТУР

МАЛАГА – БАРСЕЛОНА 0:2 (0:2)

10 март, «Ла Росаледа»

Голлар: 0:1 – 15 Суарес, 0:2 – 28 Коутиньо.

Малага: Роберто, Эрнандес, Рикка, Росалес, Микел, Саму, Итурра, Ласен, Чори Кастро (Лестьенн, 61), Ролан (Саксесс, 78), Эн-Несири (Идейе, 78).

Барселона: тер Стеген, Умтити, Пике, Альба (Динь, 77), Серджи Роберто (Андре Гомеш, 74), Паулиньо, Бускетс, Коутиньо, Ракитич, Дембеле (Алеиш Видаль, 85), Суарес.

Огоҳлантиришлар: Итурра (49), Суарес (84).

Четлатиш: Саму (30).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz