Қайднома

Қидирув

Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев илк профессионал жангларини нокаут билан бошладилар

Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев илк профессионал жангларини нокаут билан бошладилар

  11.03.2018 09:51
  0
  589
Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев илк профессионал жангларини нокаут билан бошладилар

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва “Uzbek Tigers”нинг собиқ аъзолари Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги илк жангларини Нью-Йоркда ўтказишди.

"The Real Deal Boxing" va "Мир бокса" компаниялари томонидан ташкиллаштирилган бокс кечаси “Kings Theater” аренасида бўлиб ўтди.

Мазкур жангларда 2016 йилги Олимпия ўйинларининг кумуш медаль соҳиби Шаҳрам Ғиёсов аргентиналик Николас Веласкес билан куч синашса, Муроджон Аҳмадалиев бошқа бир аргентиналик боксчи Давид Пазга (4-4-1) қарши рингга кўтарилди.

Ҳар икки боксчимиз пофессонла боксдаги дебютларини муваффаққиятли бошладилар. Озодбек Назарбековнинг "Мендирман ўша!" қўшиғи садолари остида рингга чиққан Муроджаон Аҳмадалиев биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди.

Севара Назархоннинг "Улуғимсан, ватаним" қўшиғи садолари остида чиқиб келган Шаҳрам Ғиёсовга рақибини нокаут қилиш учун 5 сониягина кифоя қилди.


Манба: www.stadion.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz