Қайднома

Қидирув

«Насаф» Доҳага етиб борди

«Насаф» Доҳага етиб борди

  11.03.2018 13:04
  0
  609
«Насаф» Доҳага етиб борди

Бугун Қаршининг "Насаф" клуби делегацияси Қатар пойтахти Доҳага шаҳрига етиб борди. Қатарда "Насаф"ни “Ал Садд” расмийлари аэропортда муносиб кутиб олишди.

Қатар сафарига “Насаф” 20 нафар футболчини олиб борди.

Дарвозабонлар: 35.Санжар Қувватов, 1.Умиджон Эргашев, 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов.

Ҳимоячилар: 4.Мақсуд Каримов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 14.Шароф Муҳитдинов,

22.Игорь Голбан, 55.Славко Лукич, 92.Умарбек Эшмуродов.

Ярим ҳимоячилар: 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Санжар Рашидов,

20.Ислом Кенжабоев, 21.Жаҳонгир Алиев, 27.Ислом Рашидхонов, 38.Акмал

Мозговой, 77.Жасур Ҳасанов.

Ҳужумчилар: 10.Бобир Абдухолиқов, 30.Худоёрхон Сагдуллаев, 69.Драган Черан.

"Насаф" делегацияси Доҳа шаҳридаги “Millennium” меҳмонхонасида истиқомат қилишади.

Ўзингизга маълум, “Насаф” 13 март сешанба куни, ОЧЛ-2018 4-тур доирасидаги “Ал Садд” жамоасига қарши учрашувда майдонга тушади.

Учрашув Доҳа шаҳридаги “Жассим Бин Ҳамад” стадионида, Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари бугуннинг ўзида машғулот ҳам ўтказади.

Эртага, 12 март душанба куни ўйинолди расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz