Қайднома

Қидирув

Роналдо: «Интер» Италияда коррупцияга қарши курашган

Роналдо: «Интер» Италияда коррупцияга қарши курашган

  11.03.2018 14:37
  0
  462
Роналдо: «Интер» Италияда коррупцияга қарши курашган

Миланнинг “Интер” клуби собиқ ҳужумчиси Роналдо жамоанинг 110-йиллик юбилейига ташриф буюрди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен учун бу ерда бўлиш катта шараф ва исмим шуҳрат залига киритилганидан хурсандман. Мени “Интер”даги “отам” Массимо Моратти ва унинг оиласига алоҳида миннатдорчилик билдираман. Улар мени “Интер”да “Феномен” бўлишим учун катта ёрдамларини аяшмаган..

Менинг давримда яхши ўйинчи бўлиш қийин эди. Биз “Интер” билан нафақат рақиб жамоа ва балки, коррупция тизимига ҳам қарши курашганмиз. Биз бундан ортиғига ҳақли эдик.

Жароҳат олганимда хафа бўлган ва гор урганимда хурсандчилигини яширмаган “Интер” мухлисларига миннатдорчлик билдираман. Ўша вақтлар мени янада кучли бўлишга ундади. Олдин йўқотиб қўйган кучимни қайта тиклашимга бу қарсаклар туртки бўлган.

Жароҳатдан қачон фориғ бўлишимни билмас эдим, аммо шу даврларда янада кучли инсон бўлдим”, — деди Роналдо.


Манба: www.stadion.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz