Қайднома

Қидирув

ОЧЛ. «Локомотив» - «Ад-Дуҳайл». Жамоаларнинг қандай формада ўйнаши аниқ бўлди

ОЧЛ. «Локомотив» - «Ад-Дуҳайл». Жамоаларнинг қандай формада ўйнаши аниқ бўлди

  11.03.2018 20:06
  0
  493
ОЧЛ. «Локомотив» - «Ад-Дуҳайл». Жамоаларнинг қандай формада ўйнаши аниқ бўлди

Хабарингиз бор, эртага – 12 март куни “Локомотив” ўз майдонида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-тур учрашувлари доирасида Қатарнинг “Ад-Дуҳайл” клубини қабул қилади. 

Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ўйин ташкилий масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоалар ўйинни қандай рангли либосда ўтказишларига ойдинлик киритилди.

Унга кўра, “Локомотив” “Ад-Дуҳайл” билан ўйинни қизил-яшил-яшил либосда ўтказади. Қатарликлар эса тўлиқ кулранг либосда майдонга чиқишади.

Таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” – “Ад-Дуҳайл” қарама-қаршилиги 12 март куни “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да старт олади.


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz