Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо: «Погба машғулотнинг сўнгги дақиқасида жароҳат олди»

Жозе Моуриньо: «Погба машғулотнинг сўнгги дақиқасида жароҳат олди»

  12.03.2018 05:53
  0
  408
Жозе Моуриньо: «Погба машғулотнинг сўнгги дақиқасида жароҳат олди»

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ 30-тури доирасида «Ливерпуль»га (2:1) қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, Погбанинг жароҳати борасида гапириб ўтди.

«У ўйиндан олдинги машғулотнинг сўнгги дақиқасида жароҳат олди. Ақлбовар қилмайди. Агар мен машғулотни бир дақиқа олдинроқ тугатганимда, у жароҳат олмасди.

Рэшфорд иккита гол урди ва бу «МЮ» либосига ўзгача қарайдиган йигит учун ажойиб онлардир, ахир Маркус шу ерда туғилган.

Мактоминай жуда яхши ўйин кўрсатди, у мени хайрон қолдирди. Баъзида мухлислар ўйинчига босим ўтказиб, нотўғри ҳаракатлар қилишга мажбур қиладилар, аммо у ўшанда ҳам барчасини тўғри бажарди», – дейди Моуриньо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz