Қайднома

Қидирув

«Тоттенхэм» сафарда «Борнмут»ни таслим этди

«Тоттенхэм» сафарда «Борнмут»ни таслим этди

  11.03.2018 22:56
  0
  447
«Тоттенхэм» сафарда «Борнмут»ни таслим этди

Англия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган “Борнмут” – “Тоттенхэм” учрашуви якунига етди. Оғир ўтган ўйинда меҳмонлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамоа тўпурари Кейннинг жароҳат олганидан сўнг унинг жамоадошлари Харрининг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилишди.

Тезкор гол ўтказиб юборган “шпорлар” 35-дақиқада Деле Аллининг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришган бўлса, Жанубий кореялик ҳужумчи Сон Хён Мин ўйинда дубль муаллифига айланди. Якуний дақиқаларда ҳам меҳмонлар гол уришга муваффақ бўлишди.

Аниқроғи, Серж Орьенинг голи “Тоттенхэм”нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлаб берди.

АПЛ, 30-тур.

Борнмут – Тоттенхэм 1:4.

Голлар: 1:0 – 7 Станислас, 1:1 – 35 Алли, 1:2 – 62 Сон Хён Мин, 1:3 – 87 Сон Хён Мин, 1:4 – 90 Орье.

Борнмут – Бегович, Аке, Кук, Дэниэлс (Айб, 67), Смит, Гослинг, Кук, Станислас (Дефо, 76), Фрэнсис, Муссе (Кинг, 67), Уилсон.

Тоттенхэм – Льорис, Санчес, Роуз (Триппьер, 81), Орье, Вертонген, Эриксен, Ваньяма, Дембеле, Алли (Сиссоко, 86), Сон Хён Мин, Кейн (Ламела, 34).

Огоҳлантиришлар: Роуз (18), Гослинг (61).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz