Қайднома

Қидирув

Ўзбекистондаги спорт иншоотларида оилавий секторлар ташкил қилинади

Ўзбекистондаги спорт иншоотларида оилавий секторлар ташкил қилинади

  12.03.2018 12:21
  0
  456
Ўзбекистондаги спорт иншоотларида оилавий секторлар ташкил қилинади

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан яқин вақтлар ичида Ўзбекистондаги спорт иншоотларида оилавий секторлар ташкил этилади.

Мамлакатимизда бундай секторлар энг аввало футбол ўйинлари ўтказиладиган стадионларда жорий қилинади. Кейинчалик эса бошқа спорт мажмуаларида, ҳусусан усти ёпиқ иншоотларда ҳам мусобақаларни махсус секторларда кузатиш мумкин бўлади. У ерда спорт тадбирларини оилавий томоша қилиш, маданий ҳордиқ чиқариш учун барча зарур шароитлар яратилади.

Бу мамлакатимизда спортни оммавийлаштириш мақсадида қўйилган навбатдаги қадамлардан биридир. Ана шундай махсус секторларда жамиятнинг асосий негизи ҳисобланган оилалар спорт мусобақаларини бевосита кузатиш имкониятига эга бўладилар.

Ҳозирда Тошкентдаги "Локомотив" стадионида мана шундай оилавий секторлар мавжуд. Стадионга ўз оиласи билан ташриф буюрадиган мухлислар ўйинларини алоҳида  секторларда томоша қилиши мумкин.


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz