Қайднома

Қидирув

АПЛ: энг яхши захира ёхуд Сульшер жамоаси (фотогалерея)

АПЛ: энг яхши захира ёхуд Сульшер жамоаси (фотогалерея)

  13.03.2018 00:27
  0
  1060
АПЛ: энг яхши захира ёхуд Сульшер жамоаси (фотогалерея)

«Болакай қиёфасидаги жаллод» лақабини олган Уле Гуннар Сульшер 26 февраль куни 45 ёшга тўлди.

Англия футболи ихлосмандлари яхши билишади, юзидан табассум аримайдиган норвегиялик ҳужумчи сэр Алекс Фергюсоннинг суперзахирачиси сифатида танилган.

Яъни кўпинча захирадан майдонга тушиб, «МЮ»га жуда қўл келган муҳим голларни уриш асносида ноёб «жокер» мақомини олган.

Бироқ soccer.ru маълумотларига қарасак, норвегиялик собиқ ўйинчи АПЛ тарихидаги энг сермаҳсул суперзахирачи эмас. Хўш, бу борада кимларнинг натижаси Сульшерникидан яхшироқ?

14-ўрин. Виктор АНИЧЕБЕ (Нигерия). 106 марта захирадан тушиб, 13та гол урган. Фойдали иш коэффициен-       ти - 12,3 фо-из. Клубла-ри - «Эвер-тон», «Вест Бромвич», «Сандерленд».

«Эвертон» тарбияланувчиси Англия элит лигасида 13 мавсум ўйнаган ва уни профессионал захирачи сифатида таърифлаш мумкин. Зеро, нигериялик футболчи жами 197та ўйин-дан атиги 91та (46 фоиз)сини бошланғич таркибда бошлаган, холос.

Факт. Аничебе АПЛда жами 27та гол урган, демакки, улардан деярли ярмини захирадан тушиб нишонлаган.

13-ўрин. Робби КИН (Ирландия). 76 марта захирадан тушиб, 13та гол урган. Фойдали иш коэффициенти - 17,1 фоиз. Клублари - «Ковентри», «Лидс», «Тоттенхэм», «Ливерпуль», «Вест Хэм», «Астон Вилла».

Робби айниқса, «Тоттенхэм»да самарали ўйнаган. Ирландиялик футболчи «шпорлар» сафига қўшилгач, аввалига 49 марта захирадан майдонга тушиб, кейин бошланғич таркиб вакилига айланган.

Факт. Захирадан тушиб урилган 13та гол Робби Киннинг АПЛдаги жами аниқ зарбаларидан 10 фоизига тенг, холос.

12-ўрин. Майкл ОУЭН (Англия). 69 марта захирадан тушиб, 13та гол урган. Фойдали иш коэффициенти - 18,8 фоиз. Клублари - «Ливерпуль», «Ньюкасл», «МЮ», «Сток Сити».

«Олтин тўп» соҳиби АПЛда роппа-роса 150та гол урган ва уларнинг 13тасини «жокер» ролида нишонлаган. Майкл асосан «Ливерпуль» ва «МЮ» сафида захирадан майдонга тушган - 48 марта.

Факт. Майкл «жокер» сифатида энг эсда қоларли голини «Манкуниан дербиси»нинг 90}6-дақиқасида нишонлаб, «МЮ» ғалабасини таъминлаган - 4:3.

11-ўрин. Энди КОУЛ (Англия). 64 марта захирадан тушиб, 13та гол урган. Фойдали иш коэффициенти - 20 фоиз. Клублари - «Ньюкасл», «МЮ», «Блэкберн», «Фулхэм», «Манчестер Сити», «Портсмут», «Сандерленд».

Коул Англия олий дивизионида АПЛ ташкил этилишидан олдин гол ура бошлаган. Чемпионатда 200тадан ортиқ голдан хирмон ясаган ҳужумчи энг сермаҳсул мавсумни ёшлигида «Ньюкасл» сафида ўтгазган, Манчестерда эса сэр Алекс Ферги шарофати билан кўплаб совринлар ютиш баробарида чинакам машҳурликка эришган.

Факт. Коул одатда асосий таркибдан ўрин олган, лекин баъзан захирадан тушиб ҳам гол уриш миссиясини қойиллатган - ўртача айтганда, бундай ҳолатларнинг ҳар бешинчисида рақиб дарвозасига йўл топган.

10-ўрин. Даррен БЕНТ (Англия). 60 марта захирадан тушиб, 13та гол урган. Фойдали иш коэффициенти - 21,7 фоиз. Клублари - «Ипсвич», «Чарльтон», «Тоттенхэм», «Сандерленд», «Астон Вилла», «Фулхэм».

60та уринишда 13та аниқ зарба - ажойиб кўрсаткич. Ваҳоланки, Даррен айрим ўйинларда майдонга финал ҳуштаги янграшига саноқли дақиқалар қолганида тушган.

Факт. Бент АПЛда ўз ҳисобига жами 106та гол ёзиб қўйган. Демак, атиги 12,26 фоиз голини «жокер» сифатида нишонлаган.

9-ўрин. Эдин ЖЕКО (Босния ва Герцеговина). 56 марта захирадан тушиб, 13та гол урган. Фойдали иш коэффициенти - 23,2 фоиз.  Клуби - «Манчестер Сити».

Эдин аслида мудом асосий таркибдан жой олишни хоҳлаган, бироқ «Сити»дек клубда бунинг иложи йўқ. Шунинг учун босниялик голеадорнинг «жокер»лик маҳоратини ҳам намойиш этишига тўғри келган.

Факт. Жеко - битта жамоадаги «жокер»лик маҳорати туфайли ушбу рейтингга тушган 4 нафар футболчидан биридир.

8-ўрин. Туре Андре ФЛУ (Норвегия). 53 марта захирадан тушиб, 13та гол урган. Фойдали иш коэффициенти - 24,5 фоиз. Клублари - «Сандерленд», «Челси».

Захирачи ролида 13та гол урганлар орасида бунинг учун энг кам ўйин сарфлаган футболчи. Аслида Туре Андре АПЛда из қолдириш масаласида Кин, Оуэн, Коул ва ҳаттоки, Бентга ҳам тенглашолмайди, аммо «жокер» сифатида улардан яхшироқ натижага эга

Факт. Норвегиялик футболчи Англия элит дивизионида атиги 38та гол урган. Эътиборлиси, захирадан тушган ўйинларининг ҳар 4тасига 1та гол тўғрилаган.

7-ўрин. Хавьер «Чичарито» ЭРНАНДЕС (Мексика). 54 марта захирадан тушиб, 14та гол урган. Фойдали иш коэффициенти - 25,9 фоиз. Клуби - «МЮ».

Мексикалик тўғри маънода суперзахирачи саналади. Ҳар ҳолда, «Юнайтед»даги асосий вазифаси тайин эди: ўйинга захирадан қўшилиб, гол уриш. У «қизил иблислар» сафида жами 103та ўйин ўтказган. Демакки, уларнинг ярмидан кўпида бошлан-ғич таркибга кирмаган.

Факт. Эрнандесни Манчестерда кўпинча «иккинчи Сульшер» сифатида таърифлашган, бироқ мексикалик футболчи норвегиялик ҳамкасби вориси бўлишни истамади - шунчаки, бошқа клубдан қўним топди.

6-ўрин. Питер КРАУЧ (Англия). 148 марта захирадан тушиб, 15та гол урган. Фойдали иш коэффициенти - 10,1 фоиз. Клублари - «Астон Вилла», «Саутгемптон», «Ливерпуль», «Портсмут», «Тоттенхэм», «Сток Сити».

Ҳа, бўйдор ҳужумчининг бу борадаги  фойдали иш коэффициенти анча паст. Лекин Крауч охирги вақт-ларда асо- сан ўйиннинг якуний  қисмида майдонга тушмоқда. Хуллас, нисбатан паст кўрсаткичини шу билан изоҳлаш мумкин.

Факт. Питер Крауч - захирадан ўйинга қўшилиш бўйича АПЛ рекордчиси. Яқин орада бу борада юбилей - 150-учрашувини нишонласа, ажабмас.

5-ўрин. Даниэль СТАРРИЖ (Англия). 81 марта захирадан тушиб, 15та гол урган. Фойдали иш коэффициенти - 18,5 фоиз. Клублари - «Манчестер Сити», «Челси», «Ливерпуль», «Вест Бромвич».

Энг сермаҳсул захирачилар гуруҳига яқинда қўшилган Даниэль 15-голини жорий мавсумнинг бошида «Арсенал» дарвозасига урди. У 4:0 ҳисобида тугаган ўша ўйиннинг охирги 15 дақиқасида ҳаракатланганди.

Факт.Старриж жорий мавсумнинг ўзида «жокер»лар рейтингининг 1-ўрнига чиқиб олиш учун реал имкониятга эга. У «Вест Бромвич»да ҳам захирачи ролини бажариши мумкин.

4-ўрин. Нванкво КАНУ (Нигерия). 118 марта захирадан тушиб, 17та гол урган. Фойдали иш коэффициенти - 14,4 фоиз. Клублари - «Арсенал», «Портсмут», «Вест Бромвич».

Яна бир профессионал «жокер». Арсен Венгер кўпинча Кануга ўйинлар охирида имконият тақдим этарди. Тўғри, француз мутахассиси бўйи деярли 2 метрга тенг футболчи зиммасига гол уришдан ташқари, бошқа юмушларни ҳам юкларди. Шунинг учун бўлса керак, унинг захирачи ролидаги ўртача маҳсулдорлиги нисбатан пастроқ.

Факт. Нванкво Кану энг сара «жокер»лар рўйхатига кирган нигериялик иккинчи футболчидир.

3-ўрин. Оле Гуннар СУЛЬШЕР (Норвегия). 84 марта захирадан тушиб, 17та гол урган. Фойдали иш коэффициенти - 20,2 фоиз. Клуби - «МЮ». Сульшер - ажойиб форвард ва унинг суперзахирачи бўлганига заррача шубҳа йўқ.

Ҳа, у захирадан майдонга тушиб, 50тача гол урмаган, аммо гап сон эмас, сифатда. «Болакай қиёфасидаги жаллод» чиндан ҳам, ўйин боришини тезда кескин ўзгартириб юборарди. Норвегия футболи вакили АПЛда умумий ҳисобда 91та гол урган, яъни уларнинг деярли 20 фоизини «жокер» сифатида нишонлаган.

Факт. Оле Гуннар ноёб натижага эга: 1999 йили «Ноттингем Форест»га қарши ўйиннинг 72-дақиқасида майдонга тушиб, финал ҳуштаги янграшига қадар «покер» қайд этганди.

2-ўрин. Оливье ЖИРУ (Франция). 64 марта захирадан тушиб, 17та гол урган. Фойдали иш коэффициенти - 26,6 фоиз. Клублари - «Арсенал», «Челси».

Сульшер яқин-яқингача ҳам АПЛда битта клуб учун захирачи ролида 17та гол урган ягона футболчи саналарди. Жорий мавсум Жиру унинг натижасини такрорлади.

Умуман, Оливье ҳозирги натижаси билан чекланиб қолмаса керак. Энду у барчасини «Челси»да қайта исботлаши керак.

Факт. Энг юқори натижага эга «жокер»ларга фойдали иш коэффициенти бўйича қарасак, айнан Оливье Жиру мутлақ етакчи.

1-ўрин. Жермейн ДЕФО (Англия). 108 марта захирадан тушиб, 23та гол урган. Фойдали иш коэффициенти - 21,3 фоиз. Клублари - «Вест Хэм», «Тоттенхэм», «Порт-смут», «Сандерленд», «Борнмут».

АПЛдаги 157та голидан 23тасини «жокер» ролида нишонлаган ҳужумчи. Хуллас, у бу рейтингдаги энг яқин таъқибчиларидан 6та гол олдинда! Ваҳоланки, Жермейн орада узоқ Канадада ҳам ўйнади.

Факт.Дефо Англия чемпионатига қайтганидан кейин «Сандерленд» ва «Борнмут»да тўп сурди - кўпинча асосий таркибда. У ҳали кетмади, демак, охирги сўзини айтганича йўқ.

--------------------------------------------

Изоҳ: рейтинг 1 март кунги ҳолат бўйича тузилган.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.