Қайднома

Қидирув

Греция чемпионати тўхтатилди ва уларни жиддий жазолар кутмоқда...

Греция чемпионати тўхтатилди ва уларни жиддий жазолар кутмоқда...

  12.03.2018 22:34
  0
  668
Греция чемпионати тўхтатилди ва уларни жиддий жазолар кутмоқда...

Греция Спорт вазири ўринбосари Георгиос Василиадис футбол бўйича мамлакат чемпионатини тўхтатиш қарори қабул қилингани ҳақида маълум қилди. Бунга чемпионатнинг 25-тури доирасида ПАОК ва АЕК жамоалари ўртасида кечган учрашувда рўй берган ҳодиса сабаб бўлди.

Ўйин охирида мезбонларнинг голи ҳакам томонидан ҳисобга олинмагач, ПАОК раҳбари Иван Саввиди майдонга тушиб келганди. Унинг ёнида тўппончаси бўлгани эътиборни қаратди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Саввиди рақиб жамоа вакилларига ҳамда ўйин ҳакамига таҳдид қилган.

«Биз чемпионатни тўхтатишга қарор қилдик. Ўйинлар барча томонлар иштирокида янги тартиб-қоидалар ишлаб чиқилганидан кейин давом эттирилиши мумкин», дея Василиадиснинг сўзларини келтирган AFP.

Бундан аввалроқ УЕФА ва ФИФА Греция чемпионатида рўй берган ушбу ҳодисани қаттиқ қоралаганди. ert.gr нашри маълумотига кўра, ушбу ҳодиса туфайли Греция жамоалари ва терма жамоа УЕФА ҳамда ФИФА турнирларидан четлатилиши мумкин.

FP портали айни вақтда Греция полицияси Саввиди ва унинг қўриқчиларини қидираётгани, улар ҳибсга олиниши учун ордер берилгани маълум бўлганди.


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz