Қайднома

Қидирув

Иньеста машғулотларга қайтди

Иньеста машғулотларга қайтди

  13.03.2018 10:39
  0
  383
Иньеста машғулотларга қайтди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста умумий гуруҳ машғулотларида иштирок эта бошлади. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" расмий сайти хабар тарқатди.

Шу боис, испаниялик футболчи Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида "Челси"га қарши жавоб ўйинида иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Иньеста "Атлетико"га қарши ўйинда жароҳат олганди. У "Челси"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши кутилганди. Аммо у кутилганидан тезроқ тикланишга улгурди.

"Барселона" – "Челси" учрашуви 14 март, чоршанба куни бўлиб ўтади. Лондонда ўтказилган дастлабки ўйин 1:1 ҳисобида якунланганди.


Манба: championat.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz