Қайднома

Қидирув

«Барселона» «Челси»га қарши таркибни танлади, рўйхатда Месси ҳам бор

«Барселона» «Челси»га қарши таркибни танлади, рўйхатда Месси ҳам бор

  14.03.2018 16:52
  0
  591
«Барселона» «Челси»га қарши таркибни танлади, рўйхатда Месси ҳам бор

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтади.

Маълумки, Тошкент вақти билан 00:45 да Каталониядаги “Ноу Камп” стадионида “Барселона” Лондондан ташриф буюрган “Челси”ни қабул қилади.

Жавоб баҳси олдидан бироз устунликга эга бўлган мезбонлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде “Барселона”нинг “Челси”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган 21 нафар футболчи рўйхатини тақдим этди.

Эътиборли томони шундаки, “Барса”нинг икки етакчиси Андрес Иньеста ва Лионель Месси бугунги учрашув қайдномасидан жой олишган. Улар жамоаларига ўтган ўйинларда маълум сабабларга кўра, ёрдам бера олишмаганди.

Демак “Челси”га қарши ўйинда мазкур футболчилардан узоғи билан 14 нафари майдонга тушиши кутилмоқда.

Дарвозабонлар: Тер Штеген, Силлессен, Ортола.

Ҳимоячилар: Пике, Альба, Динь, Алейш Видаль, Юмтити, Йерри Мина, Вермален, Серхи Роберто.

Ярим ҳимоячилар: Иньеста, Ракитич, Бускетс, Паулиньо, Андре Гомеш, Денис Суарес.

Ҳужумчилар: Луис Суарес, Лионель Месси, Усмон Дембеле, Пако Алькасер.

Маълумот учун, “Барселона” – “Челси” баҳси Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz