Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо «Севилья»нинг кийиниш хонасига кирган

Жозе Моуриньо «Севилья»нинг кийиниш хонасига кирган

  14.03.2018 22:47
  0
  461
Жозе Моуриньо «Севилья»нинг кийиниш хонасига кирган

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Севилья»га (1:2) қарши ўйиндан сўнг рақибни ғалаба билан табриклади.

ВВС нашрининг хабар қилишича, ҳакам ҳуштаги янграгандан сўнг Жозе кийиниш хонасига йўл олган ва футболчиларнинг мағлубиятга бўлган реакцияларидан қониқиш хосил қилганини айтган.

Шунингдек, Моуриньо буни эсдан чиқариб, бор эътиборни «Брайтон»га қарши ўйинга қаратишларини сўраган.

Шундан сўнг, португалиялик мутахассис меҳмонлар кийиниш хонасига йўл олган, у «Севилья» футболчиларини ғалаба билан табриклаган ва кейинги босқичларда уларга омад тилаган.

Испаниялик футболчилар мутахассиснинг ҳаракатларини қарсак билан олқишлаганлар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz