Қайднома

Қидирув

«Бавария» 7 та тўп фарқи билан «Бешиктош»ни мағлуб этди ва чорак финалга чиқди

«Бавария» 7 та тўп фарқи билан «Бешиктош»ни мағлуб этди ва чорак финалга чиқди

  14.03.2018 23:43
  0
  467
«Бавария» 7 та тўп фарқи билан «Бешиктош»ни мағлуб этди ва чорак финалга чиқди

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган “Бешиктош” – “Бавария” учрашуви якунига етди. Аслида бу ўйин тақдири биринчи ўйиндаёқ ҳал бўлишга улгурганди.

Лекин бешта тўп фарқи билан ғалаба қозонган “Бавария” бугун ҳам мағлубиятга учрагиси келмади. Алканьтара ва Сандро Вагнер шунингдек, “Бешиктош” футболчисининг ўз дарвозасига киритган автоголига Вагнер Лав атиги бир гол билан жавоб қайтарди.

Шундай қилиб, “Бавария” “Бешиктош”ни ҳар икки ўйин натижасига кўра, 8:1 ҳисобида таслим этиб, чорак финалга йўлланмани қўлга киритди.

1/8 финал, жавоб учрашуви.

“Бешиктош” – “Бавария” 1:3.

Голлар: 0:1 – 18 Алькантара, 0:2 – 46, автогол Генюль, 1:2 – 59 Вагнер Лав, 1:3 – 84 Вагнер.

“Бешиктош”: Зенгин, Медель, Эркин, Генюль, Куарежма, Озъякуп, Арслан (Хатчинсон, 60), Уйсал, Ленс (Талиска, 60), Пектемек, Вагнер Лав (Бабел, 75).

“Бавария”: Ульрайх, Хуммельс (Зюле, 46), Боатенг, Алаба, Мартинес, Видаль, Алькантара (Хамес, 35), Рибери, Рафинья, Мюллер, Левандовски (Вагнер, 68).

Огоҳлантиришлар: Хуммельс (37), Боатенг (42), Рафинья (63), Хатчинсон (64), Озъякуп (71).

Дастлабки ўйин натижаси: 0:5.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz