Қайднома

Қидирув

Антонио Конте: «Ўйин тақдирини Месси ҳал қилди, у топ эмас, супер-топ футболчи»

Антонио Конте: «Ўйин тақдирини Месси ҳал қилди, у топ эмас, супер-топ футболчи»

  15.03.2018 14:11
  0
  424
Антонио Конте: «Ўйин тақдирини Месси ҳал қилди, у топ эмас, супер-топ футболчи»

Лондоннинг “Челси” клуби устози Антонио Конте “Барселона”га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун ўйин тақдирини Лионель Месси ҳал этди. Биз дунёнинг энг яхши футболчиси ҳақида гапиряпмиз.

“Челси”га ҳар икки ўйинда ҳам омад етишмади. Тўрт марта дарвоза тўсини зарбаларимизни қайтарди. “Барселона” биринчи бўлиб, гол урди.

Улар ҳар бир вазиятни гол билан якунлашга ўрганишган. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо фойдалана олмадик. Месси ҳар йили 60та гол уради. Гап бу ерда топ эмас, балки, супер топ-футболчи ҳақида кетмоқда. Ҳаммаси у билан боғлиқ бўлиб қолди.

Афсусланаётганимиз йўқ, чунки йигитлар бугун барча кучларини сарфлашди. Аммо 3:0 ҳисобига рози эмасман.

Мен турган жойдан кўрганингизда Алонсо йиқилган вазиятда пенальти белгилаган бўлар эдингиз. Нима ҳам қила олардик, энди якшанба кунги “Лестер”га қарши ўйинга тайёрланамиз”, – деди Конте.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz