Қайднома

Қидирув

Фарруҳ Сайфиев: Ғалаба учун бор имкониятимизни ишга соламиз

Фарруҳ Сайфиев: Ғалаба учун бор имкониятимизни ишга соламиз

  16.03.2018 09:45
  0
  458
Фарруҳ Сайфиев: Ғалаба учун бор имкониятимизни ишга соламиз

АГМКга қарши учрашувга ҳозирликни давом эттираётган "Пахтакор" ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев бўлажак ўйин хусусида фикрларини билдирди.

- Якшанба кунги беллашувга жуда яхши тайёргарлик кўряпмиз. Барча футболчилар машғулотларда бор кучи билан ишлашга интилмоқда. Аввалги ўйинда йўл қўйилган хатоларни такрорламасликка интиламиз. Умид қиламанки, мухлисларга чиройли ғалаба тақдим эта оламиз. Жамоа шунинг учун бор имконияти билан ишламоқда.

АГМК таркиби яхши шаклланган. Улар исталган жамоага қарши жиддий қаршилик кўрсатиб, ижобий натижага эришишлари мумкин. Ушбу жамоани ҳурмат қиламиз. Лекин олдимизга қўйилган мақсад - ғалаба сари боримизни ишга соламиз. Бу сафар ишқибозларимизга хурсандчилик туҳфа этиш ниятидамиз.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz