Қайднома

Қидирув

«Металлург» - «Қўқон-1912»: Ўйин Олмалиқда эмас, Бекободда бўлади

«Металлург» - «Қўқон-1912»: Ўйин Олмалиқда эмас, Бекободда бўлади

  16.03.2018 08:03
  0
  437
«Металлург» - «Қўқон-1912»: Ўйин Олмалиқда эмас, Бекободда бўлади

Аввалроқ, Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашуви Олмалиқдаги стадионда бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди.

Аммо бугун “Металлург” Матбуот хизмати ушбу хабар тасдиғини топмагани ва ўйин Бекобод шаҳридаги стадионда бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди.

“Қадрли футбол ихлосмандлари! Асосий таркиблари ўртасидаги ўйин Олмалиқ шаҳрида бўлади деган бироз ноаниқ ахборотимиз учун узр сўраймиз!

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Профессионал футбол лигасининг талаби ва тавсиясига биноан ўйин фақат Бекобод шаҳрида, белгиланган вақтида ўтказилади.

Демак, 16 март куни соат 18:00 дан сиз азизларни "Металлург" стадионида кутамиз! Футболчиларимизни қўллаб қувватлаймиз, стадионни тўлдириб, ўйиннинг байрамона тарзда ўтишини таъминлаймиз. Келинг, кўринг, завқланинг! Дам олиб, ҳордиқ чиқаринг!”, - дейилади “Металлург” клуби Матбуот хизмати хабарида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz