Қайднома

Қидирув

«Атлетико» 11 йиллик натижасини такрорлади

«Атлетико» 11 йиллик натижасини такрорлади

  16.03.2018 10:11
  0
  399
«Атлетико» 11 йиллик натижасини такрорлади

“Атлетико” бугун Москвада “Локомотив”ни йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Испанияликлар икки ўйин натижасига кўра, 8:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасини нақд қилишди.

Гап шундаки, мадридликлар ўз тарихларида Еврокубок мусобақаларида 4-марта сафар ўйинида 5та гол уришди ва буни сўнгги 11 йилда илк марта амалга оширишди.

“Атлетико” 2007 йил сафарда “Эржиесспор” устидан 5:0 ҳисобида зафар қучишганди. Шунингдек, “матрасчилар” сафарда 1959 йил Ирландиянинг “Друмкондре” (5:0) ва 1967 йил Австриянинг “Винер” (5:2) клубларига бешталаб гол уришган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz