Қайднома

Қидирув

«Арсенал» осонлик билан «Милан» тўсиғидан ўтди (видео)

«Арсенал» осонлик билан «Милан» тўсиғидан ўтди (видео)

  16.03.2018 03:40
  0
  604
«Арсенал» осонлик билан «Милан» тўсиғидан ўтди (видео)

Европа лигасининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган яна бир учрашув якунланди. Жумладан ўз майдонида Италиянинг “Милан” клубини қабул қилган “Арсенал” жавоб баҳсида ҳам ишончли ғалабага эришиб, чорак финал йўлланмасига ҳақли равишда эга бўлди.

Дастлаб, Ҳоқон Чалханўғли узоқ масофадан зарба йўллаб, Оспина дарвозасини ишғол этганди. Аммо орадан 4 дақиқа ўтиб, барчаси “Милан”нинг зарарига ишлашни бошлади.

Родригеснинг тушунарсиз ҳаракати, “Милан” дарвозасига пенальти белгиланишига сабаб бўлди, Уэлбек эса нуқтада адашмади.

71-дақиқада Гранит Жака ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. 86-дақиқага келиб эса, “Арсенал”нинг чорак финалига чиқиши деярли ойдинлашди. Уэлбек учрашувда дубль муаллифига айланди ва “тўпчилар”нинг жавоб баҳсида ҳам ғалаба қозонишига ҳиссасини қўшди.

Шу тариқа, “Арсенал” “Милан” жамоасини икки ўйин натижасига кўра, 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Европа лигаси, 1/8 финал. Жавоб баҳси.

“Арсенал” – “Милан” 3:1.

Голлар: 0:1 – 35 Чалханоглу, 1:1 – 39, пенальти Уэлбек, 2:1 – 71 Жака, 3:1 – 86 Уэлбек.

“Арсенал”: Оспина, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни (Чемберс, 11), Рэмзи, Жака, Уилшер, Ўзил (Колашинац, 79), Мхитарян (Эль-Ненни, 69), Уэлбек.

“Милан”: Доннарумма, Романьоли, Бонуччи, Родригес, Кессиэ (Локателли, 79), Монтоливо, Борини, Чалханоглу (Бонавентура, 70), Сусо, Андре Силва, Кутроне (Калинич, 67).

Огоҳлантиришлар: Доннарумма (39), Романьоли (39), Чалханоглу (40), Борини (42), Монреаль (45), Сусо (61).

Дастлабки учрашув – 2:0.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz