“Насаф” бу йилги Суперлиганинг 3-тур учрашувини сафарда Навоий шаҳрининг “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказади. Жамоамиз олдида яна бир қийин учрашув кутиб турибди. Бу жамоалар ўртасидаги Навоийда бўлиб ўтадиган учрашувлар жуда кескин кечади. “Насаф”, Навоийдан сўнгги бор 2015 йили ғалаба билан қайтган.
Учрашув 18 март якшанба куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида соат 208:00да бошланади.
ЎЗБЕКИСТОН СУПЕРЛИГАСИ-2018. 3-ТУР
“ҚИЗИЛҚУМ” (НАВОИЙ) – “НАСАФ” (ҚАРШИ)
18.03.2018. “Ёшлик” СМ. 20:00да
Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Руслан Серазитдинов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент)
Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)
Учрашув комиссари: Алексей Фролов
Ўзаро учрашувлар тарихидан
Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Қизилқум” ва “Насаф” жамоалари ҳозиргача 36 марта рўбару келишган. Ушбу баҳсларнинг 21 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 9 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.
Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 38-68.
Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, жамоамиз “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.
Ўтган йилги ўзаро Қаршида ўтган сўнгги учрашувда, мухлислар 2та голга гувоҳ бўлишган. Жамоамизнинг учрашувдаги голларини Баҳром Абдураҳимов ва Игорь Голбанлар киритишган.
Жамоамиз Рўзиқул Бердиев бошчилигида ҳали бирон марта, ҳоҳ Қаршида бўлсин, ҳоҳ Навоийда бўлсин, “Қизилқум” жамоасига мағлуб бўлган эмас.
Навоийда бўлган ўзаро учрашувларга оид
Ўзаро ўйинлар қайдномаларини варақласак, жамоамиз Навоийда ўтказилган 18 учрашувнинг 7тасида ғалаба, 6тасида дуранг ва яна 5 учрашувда мағлубиятга учраган. Яна бир қизиқарли факт, “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида сўнгги марта 2008 йилда “Насаф”ни мағлубиятга учратган. Ўтган йилги чемпионатдаги Навоийда бўлиб ўтган учрашувда 1:1 дуранг натижаси қайд этилган. Бўлажак учрашув Навоийдаги ўзаро 19-учрашув сифатида тарихга киради.
“Насаф” сўнгги бор “Қизилқум” жамоасини Навоийда 2015 йили 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.
Навоийда бўлган сўнги беш учрашув
10.08.2013. “Қизилқум” – “Насаф” 0:1
06.06.2014. “Қизилқум” – “Насаф” 1:1
26.08.2015. “Қизилқум” – “Насаф” 1:2
25.06.2016. “Қизилқум” – “Насаф” 3:3
29.04.2017. “Қизилқум” – “Насаф” 1:1
Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув, 17 март шанба куни Навоий шаҳридаги “Кимёгар” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 15:30да бошланади.
Барча футбол ишқибозларини ушбу учрашувларга таклиф этиб қоламиз.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20