Қайднома

Қидирув

FUTBOL TV: Қуръа ташлаш маросимини ўтказиб юборманг!

FUTBOL TV: Қуръа ташлаш маросимини ўтказиб юборманг!

  16.03.2018 15:22
  0
  508
FUTBOL TV: Қуръа ташлаш маросимини ўтказиб юборманг!

Бугун 16 март куни Швейцариянинг Ньон шаҳридаги УЕФА қароргоҳида ЕЧЛ ва ЕЛнинг 1/4 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Европа Чемпионлар лигаси чорак финалида "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Ювентус", "Реал", "Рома", "Севилья", "Бавария" ва "Барселона" жамоалари иштирок этадилар.

Европа Лигасида эса ЦСКА, "Атлетико", "РБ Лейпциг", "Лацио", "Ред Булл Зальцбург", "Марсель", "Спортинг", "Арсенал" жамоалари иштирок этишади.

Бу босқичда бир мамлакат клублари бир-бирига дуч келишлари мумкин. Саватчадан биринч олинган жамоа биринчи ўйинни ўз уйида ўтказади.

ЕЧЛнинг биринчи учрашувлари 3 ва 4 апрель кунлари, жавоб учрашувлари эса 10 ва 11 апрель кунлари бўлиб ўтса, ЕЛда биринчи ўйинлар 5 апрельда, жавоб ўйинлари эса 12 апрельда ўтказилади. Ярим финалга қуръа ташлаш маросими эса 13 апрель санасида бўлиб ўтади.

Бугун бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимларини FUTBOL TV телеканали орқали соат 16:00дан бошлаб жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин!


Манба: www.uzreport.news


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz