Қайднома

Қидирув

«Лион» мураббийи: «ЦСКА барча жабҳада «Лион»дан устун эди»

«Лион» мураббийи: «ЦСКА барча жабҳада «Лион»дан устун эди»

  16.03.2018 16:11
  0
  420
«Лион» мураббийи: «ЦСКА барча жабҳада «Лион»дан устун эди»

«Лион» клуби бош мураббийи Брюно Женезьо Европа лигаси 1/8 финал ЦСКА жамоасига қарши ўйин ҳақида гапириб ўтди.

«Албатта, бу мен учун «Лион» клубига келганимдан сўнг энг оғири бўлди. Мен ҳам натижа учун жавобгарман, чунки мураббийман. Тан олиш керакки, ўйинга танланган таркиб ҳам режа ҳам иш бермади, шунинг учун ҳам футболчиларнинг кайфияти жуда ёмон.

Европа лигаси бизга жуда ҳам муҳим эди. Биринчи баҳсни Мовскада жуда ҳам яхши ўтказган эдик. Аммо бугунги ўйин ҳаммасини остин-устин қилди. Рақиб барча жабҳаларда устун эди.

Биз ёмон ўйин кўрсатдик, мен бундай ўйиндан уятдаман. Баъзи футболчилар ўртоқлик учрашувида ҳаракат қилгандай ўйнашди. Ушбу омадсизликни таркибнинг ёшлигига йўймаслик лозим», - дейди Женезьо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz