Қайднома

Қидирув

Женаро Гаттузо: «Футболчиларим билан фахрланаман»

Женаро Гаттузо: «Футболчиларим билан фахрланаман»

  16.03.2018 16:59
  0
  408
Женаро Гаттузо: «Футболчиларим билан фахрланаман»

«Милан» клубининг бош мураббийи Женнаро Гаттузо Европа лигасининг 1/8 финал «Арсенал» жамоасидан учралган мағлубиятга изоҳ берди.

«Мен ўз футболчиларим билан фахрланаман. Ўйлайманки, бизнинг имкониятларимиз «Сан Сиро» стадионида кечган ўйиндан кейин йўққа чиққан. Мени фақатгина бир ҳолат, яъни 1:2 ҳисобида ўйнашни тўхтатиб яна бир гол ўтказиб юборганимиз жаҳлимни чиқармоқда.

Бундай қилиш керак эмас. Ҳакамлар ҳақида ҳеч нарса демайман, чунки улар ҳам футболчилар каби адашиши мумкин. Биз олға ҳаракат қилишимиз лозим.

Ўйлайманки, «Милан» секин аста Италия даражасини оширмоқда. Кучли «Арсенал» жамоасига қарши иккита ўйинда биз уларга жуда кўп муаммо туғдиришимиз мумкинлигини кўрсатди, аммо мен ўзимни оқлай олмайман.

Мен учинчи ўтказиб юборилган голдан жаҳлим чиқмоқда, чунки биз ўйнашда давом этишимиз лозим. Биз тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилишга мажбурмиз», - дейди Гаттузо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz