Қайднома

Қидирув

Суперлига: «Бухоро» «Сўғдиёна» устидан йирик ғалабага эришди

Суперлига: «Бухоро» «Сўғдиёна» устидан йирик ғалабага эришди

  16.03.2018 22:37
  0
  493
Суперлига: «Бухоро» «Сўғдиёна» устидан йирик ғалабага эришди

Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган бугунга белгиланган баҳслар ортда қолди.

Олдинроқ «Металлург» ҳамда «Қўқон-1912» ўртасидаги учрашув ҳақида маълум қилгандик. Иккинчи баҳс ҳам ўз поёнга етди ва унда «Бухоро» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни йирик – 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув тезкор гол билан бошланди. Аниқроғи, кутилмаган тарзда 3-дақиқада Акмал Холмуродов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва ҳисоб очилди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи таймнинг 53-дақиқасида Санат Шиховнинг мукаммал тазда етказган тўпини Баҳодир Насимов боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 2:0.

Баҳс тугаши арафасида эса, Эргаш Исмоилов мезбонларнинг 3-голига муаллифлик қилди.

СУПЕРЛИГА. 3-ТУР

«БУХОРО» – «СЎҒДИЁНА» - 3:0 (1:0)

Ҳакам: О.Тўйчибоев (Фарғона).

Гол: Акмал Холмуродов (3-автогол), Баҳодир Насимов (53), Эргаш Исмоилов (90).

Бухоро: Асилбек Амонов, Артём Филипосян, Бобур Омонов, Марко Клисура, Санъат Шихов, Саламат Қутибоев, Шавкат Саломов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Эргаш Исмоилов, 62), Арсланмурот Омонов, Шаҳбоз Эркинов (Азиз Ибрагимов, 70), Баҳодир Насимов (Нозим Умуров, 88).

Сўғдиёна: Дилшод Ҳамроев, Элёр Орифов, Фарҳод Мираҳматов, Сардор Азимов (Азамат Исроилов, 89), Шоҳруз Норхонов, Алишер Зиёвуддинов, Иқбол Маликжонов (Иззатилла Абдуллаев, 46), Акмал Холмуродов, Жаҳонгир Абдумўминов, Тоҳир Шамситдинов, Нурилло Тўхтасинов.

Огоҳлантиришлар: Азиз Ибрагимов (71).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz