Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов Наманганга ташриф буюрди

Умид Аҳмаджонов Наманганга ташриф буюрди

  17.03.2018 13:44
  0
  629
Умид Аҳмаджонов Наманганга ташриф буюрди

МОҚ Президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун Наманган вилоятига ташриф буюрди.

Умид Аҳмаджонов Наманганга ташрифини яқинда мамлакат Президенти фармони асосида Миллий олимпия қўмитаси тасарруфига ўтказилган Чортоқ туманидаги сержантлар тайёрлаш мактаби негизида ташкил этилаётган спорт ўйинлари бўйича олимпия тайёргарлиги марказидан бошлади ва у ердаги шароитлар билан яқиндан танишди.

Яқин орада бу ерда спорт ўйинлари бўйича Олимпия терма жамоаларимз учун замонавий база бунёд этилади. Иншоот терма жамоаларимизнинг асосий базаларидан бири бўлади.

Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг қўшма комиссияси у ерда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирмоқда.

МОҚ раҳбари бугун шунингдек вилоятдаги бир қатор объектларга, Олимпия захиралари коллежига, шунингдек, "Марказий" стадионда бўлиб ўтадиган Суперлиганинг очилиш учрашувларидан бири "Навбаҳор" - "Локомотив" ўйинига ташриф буюради.


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz