Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов: Бизга мана шундай фидоий, футболсевар мухлислар керак

Умид Аҳмаджонов: Бизга мана шундай фидоий, футболсевар мухлислар керак

  17.03.2018 21:03
  0
  621
Умид Аҳмаджонов: Бизга мана шундай фидоий, футболсевар мухлислар керак

Бугун Наманганда катта футбол байрами. Боиси, севимли жамоамиз «Навбаҳор» Суперлиганинг 3-турида ўз майдонидаги илк очилиш учрашувида Пойтахтнинг «Локомотив» жамоаси билан беллашади.

 

Мазкур ўйинни кузатиб бориш учун Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футболи Ассоцияцияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Наманган вилоятига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида ЎФА биринчи вице-президенти «Навбаҳор» футбол клубида меҳмон бўлиб, клуб томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, Умид Аҳмаджонов «Навбаҳор» жамоасининг “Мухлислар клуби” етакчиси Фарҳод Умаралиев билан ҳам учрашиб, бўлаётган ўзгаришлар хусусида суҳбат ўтказдилар.

 

Етакчимиз билан суҳбатда Умид Аҳмаджонов, “Сизларга нима керак бўлса, қандай шароитлар лозим бўлса барчасини ташкил қилиб бераман, қандай шароитлар ташкил қилишимни истайсизлар”, - дея савол бердилар. Саволга жавобан эса “Мухлислар клуби” етакчиси Фарҳод Умаралиев қуйидаги фикрларни билдириб ўтдилар:

“Сиз олиб бораётган ислоҳотлардан биз мухлислар жуда ҳам хурсандмиз ва миннатдормиз! Бугунги кунгача бундай шароитлар бўлмаган. Сиз бошчилигингизда футболимизга янгича қарашлар, янгича футбол ҳавоси кириб келди. Бугунги кунда эса Ўзбек футболига кўрсатилаётган юксак эътибор учун Президентимиз ва сизга барча Наманган халқи номидан чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Биз мухлисларнинг орзуимиз севимли жамоамизни Осиё майдонларида кўриб, футболчиларимизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистондаги мухлислик маъданиятини бутун жаҳонга намойиш этиб, Ўзбекистон байроғини энг юқори чўққиларга олиб чиқишдир. Умид қиламизки, сизнинг кўрсатаётган юксак эътиборингиз замирида, жамоамиз ана шундай муваффақиятларига эришади ва биз мухлисларнинг орзусини амалга оширади”.

 

Умид Аюмаджонов: “Бизга мана шундай фидоий, футболсевар мухлислар жуда ҳам керак. Сизни Европа клубларига, малака ошириш учун жўнатамиз. Бу орқали катта тажриба тўплайсиз  Бу тажриба эса бизнинг футболсевар халқимизга, мухлисларимизга асқотиши аниқ. Бизнинг футболимиз Европа футболи каби катта ютуқларга эришишининг вақти келди. Бунда эса, сиз каби мухлислар бизга лозим”- дея таъкидлаб ўтдилар, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раҳбари!

 

Наманганлик барча футболсевар мухлислари номидан, халқ дарди билан ҳамнафас яшайдиган, мухлисларни ўйлайдиган, туну-кун изланишни тўхтатмайдиган, футболимизга улкан ёрдамларини кўрсатаётган фидоий раҳбаримиз Умид Аҳмаджоновни ушбу лавозимга тайинлаган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Мана шундай эътибор учун «Навбаҳор» мухлислари сиздан бутун умр миннатдорлар!

Хурматли Умид Аҳмаджонов, сизнинг олиб бораётган  ислоҳотларингизга янада ривож тилаймиз ва сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон халқининг энг катта орзуси - Жаҳон чемпионатига боришимизга ишонамиз! Биз сиз билан фахрланамиз!

 

Олға Ўзбекистон! Олға «Навбаҳор»!


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz