Қайднома

Қидирув

Бугун футбол. «Қизилқум» – «Насаф»

Бугун футбол. «Қизилқум» – «Насаф»

  18.03.2018 09:13
  0
  417
Бугун футбол. «Қизилқум» – «Насаф»

Бугун “Насаф” Суперлига 3-тур учрашувини Навоийда “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Ёшлик” спорт мажмуасида соат 20:00да бошланади.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 3-тур

“Қизилқум” (Навоий) – “Насаф” (Қарши)

18.03.2018. “Ёшлик” СМ. 20:00да

Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Руслан Серазитдинов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент)

Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро).

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)

Учрашув комиссари: Алексей Фролов

“Қизилқум” ва “Насаф” жамоалари миллий чемпионатимизда ҳозиргача 36 марта баҳс юритишган. Ушбу баҳсларнинг 21 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 9 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 38-68.

“Насаф” Навоийда ўтказилган 18 учрашувнинг 7тасида ғалаба, 6тасида дуранг ва яна 5 учрашувда мағлубиятга учраган. Яна бир қизиқарли факт, “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида сўнгги марта 2008 йилда “Насаф”ни мағлубиятга учратган. “Насаф” сўнгги бор “Қизилқум” жамоасини Навоийда 2015 йили 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Ўтган йили Навоийда бўлиб ўтган ўзаро учрашувда 1:1 дуранг натижаси қайд этилган. Навбатдаги учрашув жамоаларнинг Навоийдаги 19-учрашуви сифатида тарихга киради.

“Аждарлар” бу йилги чемпионатнинг ўтган икки турида 4 очкони қўлга киритган, “Қизилқум” жамоаси ҳисобида эса, ҳали очко йўқ.

Демак, бўлажак учрашув қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бой бўлади. Барча футбол ишқибозларини ушбу учрашувга таклиф этиб қоламиз.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz