Қайднома

Қидирув

Илҳом Мўминжонов: Стадионнинг мухлисларга тўлгани йигитларга руҳий далда берди

Илҳом Мўминжонов: Стадионнинг мухлисларга тўлгани йигитларга руҳий далда берди

  19.03.2018 09:58
  0
  423
Илҳом Мўминжонов: Стадионнинг мухлисларга тўлгани йигитларга руҳий далда берди

“Навбаҳор” – “Локомотив” ўйинидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбоут анжумани биринчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Андрей Миклаев ва жамоа ярим ҳимоячиси Садриддин Абдуллаев иштирок этишди.

Андрей Миклаев  ("Локомотив" бош мураббийи): - Шогирдларим аслида яхши ўйин намойиш этишди. Кўплаб ҳафли вазиятларни яратишди. Аммо "Навбаҳор" дарвозабони анча ишончли ўйин намойиш этиб, кўплаб ҳолатларда жамоасини қутқарди. Жамоамизда кетма-кет мағлубиятлардан сўнг тушкунлик ҳолати ҳам бор. Бу ҳам ўйинга ўз таъсирини кўрсатди. Наманганликлар яратилган вазиятлардан самарали фойдаланишди.

Садриддин Абдуллаев ("Локомотив" ярим ҳимоячиси): - Учрашувда мезбонлар қарши ҳужумда ҳаракат қилиб, стандарт вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қилишди ва ўз ниятларига етишди. Жамоамизда руҳшунос йўқ. Мураббийларнинг ўзлари яхши психолог ҳисобланишади. Осиё Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятлардан сўнг, бизда тушкунлик ҳолати рўй бермоқда. Бундан ҳозирча чиқиб кета олмаяпмиз.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва жамоа ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев иштирок этишди.

Илҳом Мўминжонов ("Навбаҳор" бош мураббийи): - Ғалаба учун шогирдларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Йигитлар бугун майдонда бор кучларини бериб ўйнашди. Бугунги ўйинга астойдил тайёргарлик кўргандик, бу эса якунда ўз самарасини берди. Азизбек Турғунбоев ўз устида астойдил ишлайди. Машғулотларда ҳам жарима ва бурчак зарбалари тепишни кўп машқ қилади. Бу эса ўз самарасини бермоқда. Ғалабамизда мухлисларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор. Улар стадионни тўлдириб, жамоамизни қўллаб-қувватлашди. Бу эса йигитларга руҳий далда берди.

Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор" ярим ҳимоячиси): - Аввало, ютуғимизга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар 12-ўйинчи ролини ажойиб тарзда бажаришди. Бу эса бизга руҳий мадад бўлди. Стандарт вазиятларни бажариш устида кўп ишлашимда бош мураббийимиз Илҳом ака Мўминжоновнинг муносиб ҳиссалари бор. Улар ҳали ёшсан, ўз устингда кўп ишлашинг керак дейдилар.

"Навбаҳор ФК" матбуот хизмати.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz