Қайднома

Қидирув

Тиаго Безерра: Жамоага ёрдам беришга интиляпман

Тиаго Безерра: Жамоага ёрдам беришга интиляпман

  19.03.2018 10:59
  0
  465
Тиаго Безерра: Жамоага ёрдам беришга интиляпман

Матбуот анжуманида "Пахтакор"нинг ўйиндаги энг яхши футболчиси Тиаго Безерра учрашув хусусида фикрларини билдирди.

Тиаго Безерра: - Ўйинни жуда яхши бошладик ва дастлабки 25-30 дақиқа ичида учрашув тақдирини ҳал этишимиз мумкин эди. Жуда керакли ғалабани тантана қилдик. Уйда ғалаба қозониш жуда ҳам муҳим. Бугун катта фарқ билан ютмадик, аммо зарур бўлган 3 очкони қўлга киритдик. ФИФА кунлари боис юзага келаётган танаффусда янада жиддийроқ ишлаб, келгуси учрашувларга ҳозирлик кўрамиз.

Туркияда мен кўпроқ индивидуаль ҳаракатларимни ишга солиб, ўзим учун ўйнаганман. Бу ерда эса асосан жамоа учун ўйнаётганим боис ҳали тўлиқ имкониятимни намойиш эта олмаяпман. Мен кўпроқ мураббий мендан талаб қилаётган ва у истаётган ўйинни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Жамоавий кучли бўлган ҳолда совринларга эришиш мумкин.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz