Қайднома

Қидирув

«Қизилқум» мураббийи истеъфога чиққанини тасдиқлади

«Қизилқум» мураббийи истеъфога чиққанини тасдиқлади

  19.03.2018 17:11
  0
  484
«Қизилқум» мураббийи истеъфога чиққанини тасдиқлади

“Қизилқум”- “Насаф” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжманинг иккинчи қисмида жамоамиз устози Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

- Ўйин бўйича рақибга ютқазмадик, деб ўйлайман. Шунчаки омадимиз келмади. Биринчи таймда, ҳисоб 0:0 пайтида иккита қулай вазият голга айланмади. Яхши ўйнаб ютқаздик. Йигитларга эътирозим йўқ. Бугун бош мураббий сифатида охирги ўйинни ўтказдим.

Бу футбол, омад ва омадсизлик ёнма-ён туради. Қўлимдан келганича жамоани юқорига кўтаришга интилдим. Буни тушунган, тушунади. Бир кишига ҳамма ишни бажариш қийинчилик туғдирар экан. Афсуски, ҳозирча чет элдан тажрибали мураббий таклиф этишга имкониятимиз йўқ.

Шу боис бундан буён жамоада Юрий Павлович Лукин бош мураббийликни давом эттиради. Илгар ҳеч қачон мавсумни бу қадар ёмон бошламагандик. Аммо ҳар қандай қийинчиликниям охири бўлади.

Футболчиларга қўлдан келганча барча имкониятларни яратишга ҳаракат қилаяпмиз. Мавсум энди бошланди. Ўйлайманки, аста-секин яхши натижаларни ҳам қўлга кирита бошлаймиз.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz