Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов ҳакамлар маоши ва футбол мухлислари ҳақида гапирди

Умид Аҳмаджонов ҳакамлар маоши ва футбол мухлислари ҳақида гапирди

  19.03.2018 17:22
  0
  761
Умид Аҳмаджонов ҳакамлар маоши ва футбол мухлислари ҳақида гапирди

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури мухлислар ташрифи борасида жорий мавсумдаги энг яхшиси бўлгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

3-турда жами 85 209 нафар мухлислар стадионларда Суперлига учрашувларини томоша қилишди. Бу кўрсаткич эса мухлислар ўртасида ўзбек футболига  яна қизиқиш пайдо бўлганидан дарак бериши табиий ҳолат.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов эса бу кўрсаткич мавсум давомида янада ошишига ишонч билдирди.

“Мамлакатда ўзбек футболига нисбатан қизиқиш деярли сўнганди. Ўтган мавсумда Олий лига ўйинларида стадионлар “ҳувиллаб” ётди.

Учрашувларнинг бошланиши ноқулай вақтга қўйилгани, футбол ўйинларидаги нохолисликлар, баъзи ҳакамларнинг адолатсиз равишда ўйинларни бошқариши мухлисларнинг кўнглини футболдан совутганди.

Янги мавсум арафасида Суперлига учрашувларига мухлислар ўртасида қизиқишни орттириш учун бир қатор ишларни амалга оширдик. Биринчи навбатда ўйинлар бошланишини мухлислар учун қулай вақтга белгиладик.

Ҳакамлар савиясини ошириш, уларнинг ўйинларни холис бошқаришларини таъминлаш мақсадида уларга турли йиғинлар ташкил этилди, уларнинг маошлари оширилди.

Футболда адолатни устувор қилишга интилмоқдамиз. Бунинг самарасини барча кўриб турибди. Мухлислар яна стадионларга қайтмоқда, бу эса футболга қизиқиш ортаётганидан дарак беради.

Жорий мавсум Суперлиганинг 3 та турида учрашувларга жами 223 665 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу битта турдаги учрашувлар сони 6 тага қисқарганидаги ҳолат.

Таққослаш учун, ўтган мавсум Олий лигада 16 та жамоа қатнашган, табиийки, ўйинлар сони кўпроқ бўлган. 2017 йилда дастлабки 3та турда стадионларга жами 133 760 нафар мухлис келган.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, жамоалар ва ўйинлар сони қисқарган Суперлиганинг дастлабки 3 турида аввалги йилга қараганда 100 минг нафардан кўпроқ мухлис стадионга келди.

Суперлиганинг ҳар бир учрашуви курашларга бой ўтмоқда. Келаси турларда ўйинлар янада қизғин кўриниш олади, ҳар бир очко учун жамоалар жон-жаҳдлари билан курашишади.

Бу эса янада кўпроқ мухлисларни стадионларга чорлаши аниқ. Мухлисларнинг стадионларга ташрифини ошириш, уларга қулайликлар яратиш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Стадионларда махсус оилавий секторлар ташкил қилинди, стадионларда таом ва ичимликлар сотиладиган дўконлар кўпайтирилди. Бу ҳам мухлисларни ўйлаб амалга оширилган ишлардан бири.

Ўз ўрнида Ўзбекистондаги барча футбол мухлисларини стадионларга келиб, футбол учрашувларини томоша қилишга чақириб қоламиз. Футбол сиз азиз мухлислар учун”, - дейди Умид Аҳмаджонов.

Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Намангандаги “Марказий” стадионига 25300 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу ҳозирча жорий мавсумдаги стадионга мухлислар ташрифи бўйича рекорд натижа ҳисобланади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz