Қайднома

Қидирув

«Пахтакор»нинг 9 нафар футболчиси терма жамоаларга чақирилди

«Пахтакор»нинг 9 нафар футболчиси терма жамоаларга чақирилди

  20.03.2018 14:54
  0
  451
«Пахтакор»нинг 9 нафар футболчиси терма жамоаларга чақирилди

"Пахтакор"нинг 9 ўйинчиси турли терма жамоалар сафига таклиф этилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибига Элдор Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Жалолиддин Машарипов ва Жасур Яхшибоев таклиф этилди. Улар 23 ва 27 март кунлари Марокашда Сенегал ҳамда Марокаш терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этишади.

Олимпия термаси чақирилган Ҳожиакбар Алижонов ва Достон Иброҳимов юртимизда 23 ва 26 март кунлари Кения олимпия терма жамоаси билан ўйинларда майдонга тушишади.

Ҳимоячи Марко Симич эса Черногория сафида Кипр ҳамда Туркияга қарши беллашувларда қатнашади.

Ҳужумчи Исмоил Гонсалвеш Гвинея-Биссау терма жамоаси таркибида 22 ва 26 март кунлари Буркина-Фасо ва Конго-Браззавилга қарши Францияда ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Футболчилар иштирок этадиган ўйинлар рўйхати:

22 март

Гвинея-Биссау - Буркина-Фасо

23 март

Кипр - Черногория

Сенегал - Ўзбекистон

Ўзбекистон (олимпия) - Кения

26 март

Гвинея-Биссау - Конго-Браззавил

Ўзбекистон (олимпия) - Кения

27 март

Черногория - Туркия

Марокаш – Ўзбекистон


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz