Қайднома

Қидирув

Фотогалерея: ёзда эркин агентга айланадиган юлдузлар

Фотогалерея: ёзда эркин агентга айланадиган юлдузлар

  21.03.2018 00:18
  1
  4929
Фотогалерея: ёзда эркин агентга айланадиган юлдузлар

Клубларда ушбу йигитларни трансфер тўловисиз ўз томонига оғдириш имконияти бор. Фақат бунинг учун ҳозирдан ҳаракат бошлаш талаб этилади.

Зеро, улар ҳар лаҳзада амалдаги жамоалари ёки қайсидир даъвогар клубга оғзаки розилик беришлари мумкин. Хуллас, қуйидаги фотожамланмада яқин 2-3 ой ичида янги шартномани расмийлаштиришмаса, ёзда озод агентга айланадиган футболчилар ҳақида маълумот берилган (манба: championat.com).

Тўғри, айримлари келажакларига ойдинлик киритиб улгургандирлар, аммо ҳозирча кўп нарса мавҳум. Асосий факт шуки, улар айни пайт мустақил равишда музокара олиб боришга ҳақлилар.

Ушбу маълумотнома шаклидаги мақолада футболчиларнинг бозордаги тахминий баҳоси тransfermarkt.dе сайти талқини бўйича келтирилганини ҳам қўшимча қилиш жоиз.

1. Стефан де ВРЕЙ («Лацио»)

Ёши: 26.

Трансфер нархи: 35 млн. евро.

Голландиялик ҳимоя-чи «Лацио» даражасидан ўзиб кетди, аммо клуб 2 йилдан буён уни қўйиб юбормаяпти. Натижада де Врей ҳам аччиқлан-  ди, шекилли, янги шарт­номага имзо чекмади.

Асосий даъвогарлар: «Манчестер Сити», «Ливерпуль»

2. Эмре ЖАН («Ливерпуль»)

Ёши: 24.

Трансфер нархи: 28 млн. евро.

Юрген Клопп ярим ҳимоячини тинмай мақтаяпти, бироқ янги шартнома масаласида бирор янгилик йўқ. Германиялик мутахассис яқинда ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаганини ҳам тан олди:

«Нима дердим, агар Эмре кетишга қарор қилса, у билан дўстона хайрлашамиз». Таниқли футбол агенти Федерико Пастореллонинг айтишича эса, турк йигитининг «Ювентус» сафини тўлдириши эҳтимоли катта.

Асосий даъвогар: «Ювентус»

3. Марио  БАЛОТЕЛЛИ («Ницца»)

Ёши:27.

Трансфер нархи: 22 млн. евро.

Бебош футболчи Францияда барқарор равишда сифатли футбол кўрсатмоқда. Самарадорлиги ҳам жойида. Шундай экан, Марио яна кучлироқ чемпионатда ўйнашни истаб қолиши ҳеч гап эмас. «Ницца» президенти Жан-Пьер Ривьернинг тан олиб айтишича, агар клуб жорий мавсум еврокубокларга йўлланма ололмаса, Балотелли кетади - бу аниқ.

Асосий даъвогарлар: «Ювентус», «Наполи», «Рома», Интер»

4. Жек УИЛШИР («Арсенал»)

Ёши: 26.

Трансфер нархи: 18 млн. евро

 Жек янги шартнома остига имзо чекиб, «Арсенал»да қолиши ҳам мумкин. Бироқ битта муаммо бор - маош. Уилшир айни пайт ҳафтасига 110 минг фунт оляпти, «Арсенал» эса бу миқдорни 80 мингга туширмоқчи.

Асосий даъвогарлар: аниқ маълумот йўқ

5. БЕРНАРД («Шахтёр»)

Ёши: 25.

Трансфер нархи: 16 млн. евро.

Ҳужумкорярим ҳимоячи қишдаёқ «Шахтёр»дан кетарди, агарда «Наполи»дан ўта катта маош сўрамаганида. Энди эса ёзда эркин агент сифатида янада баландроқ талаб қўйиши мумкин. Айтиш ўринли, «Шахтёр» 2013 йили бразилиялик футболини 25 млн. еврога сотиб олганди.

Асосий даъвогар: «Наполи»

6. Макс МАЙЕР («Шальке)

Ёши: 22

Трансфер нархи: 16 млн. евро

Майер - «Шальке»нинг навқирон юлдузи, ЧЛда 17 ёшида дебют қилган вундеркинд. У ўтган йили амалдаги шартномаси муддатини узайтиришдан бош торт-ди. Демак, Макс эркин агент сифатида кучлироқ жамоа сафига қўшилишни ўйламоқда, чоғи.

Асосий даъвогарлар: «Арсенал», «Барселона»

7. Люк ШОУ («Манчестер Юнайтед»)

Ёши: 22.

Трансфер нархи: 15 млн. евро.

Катталар футболида қойилмақом дебют, даҳшатли жароҳат, Жозе Моуриньо танқиди ва захира - Люк Шоунинг фаолияти ҳозирча текис йўлга чиққани йўқ. Аммо атиги 22 ёшда эканлиги харидорларни қизиқтириши аниқ.

Асосий даъвогарлар: АПЛ клублари

8. Милан БАДЕЛЬ («Фиорентина»)

Ёши: 29.

Трансфер нархи: 13 млн. евро.

Хорватиялик таянч ярим ҳимоячиси ўтган йили майдон марказидаги шериклари - Борха Валеро ва Маттиас Весино-(«Интер»га кетишди)дан фарқли равишда, «Фиорентина»да қолди. Аммо кўринишидан, узоқ вақтга эмас, шекилли...

Асосий даъвогарлар: «Спартак», «Рома»

9. Квадво АСАМОА («Ювентус»)

Ёши: 29.

Трансфер нархи: 12,5 млн. евро.

Ганалик футболчи энг яхши ярим ҳимоячилар қаторида эмасдир, аммо универсаллик хусусияти билан ажралиб туради, бир неча позицияда бирдек сифатли ўйнайди.

Асосий даъвогарлар: «Интер», «Милан»

10. Маруан ФЕЛЛАЙНИ («Манчестер Юнайтед»)

Ёши: 30.

Трансфер нархи: 12 млн. евро.

Жозе Моуриньо бу йигитни хуш кўради, аммо бельгиялик футболчи «МЮ» раҳбарияти билан сира келишолмаяпти. Хуллас, у шартномага имзо чекишни пайсалга солмоқда.

Асосий даъвогарлар: Туркия клублари

11. Йоан КАБАЙ («Кристал Пэлас»)

Ёши: 32.

Трансфер нархи: 10 млн. евро.

Кабай «Лилл»да франциялик энг ях-ши ярим ҳи-моячилардан бирига айланган эди. Бироқ у Англиядаги 7 йиллик фаолияти давомида чинакам юлдуз даражасига кўтарилолмади.

У ўтган йилиёқ «Марсель» билан шартнома тузишга тайёр эди, фақат «Пэлас» қўйиб юбормади. Энди эса Йоаннинг ўз ватанига қайтишига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

Асосий даъвогар: «Марсель»

12. Жоау МОУТИНЬЮ («Монако»)

Ёши: 31.

Трансфер нархи: 10 млн. евро.

Португалиялик футболчи аввалги мавсум «Монако»нинг юлдузли «болалар боғчаси»да асосий ролни бажармаган бўлсада, жамоа учун муҳим эканлигини исботлади.

Янги мавсумдан эътиборан эса, Моутинью яна бош ролга кўтарилди. Ҳа, «Монако» бу йигитни осонгина қўйиб юбормаса керак, аммо унинг ўзи кетишни ихтиёр этса, клуб ҳеч нарса қилолмайди.

Асосий даъвогарлар: аниқ маълумот йўқ

13. Жоржо КЬЕЛЛИНИ («Ювентус»).

Ёши: 33.

Трансфер нархи: 10 млн. евро.

Янги шартнома ҳали тузилгани йўқ, демак, ҳар нарса бўлиши мумкин. Тўғри, Кьеллинининг ўзи яқинда Daily Mail газетасига берган интервьюсида «Тоттенхэм»га ўтиши ҳақидаги хабарларни оддийгина изоҳлади: «Италияликман, бизда ҳаммаси оддий. «Ювентус»дан қачон кетаман? Қачонки, клуб мени сотишни истаса...».

Асосий даъвогар: «Тоттенхэм»

14. Арьен РОББЕН («Бавария»)

Ёши: 34.

Трансфер нархи: 9 млн. евро.

Голландиялик фахрий футболчи қиш-да яна 1-2 йил юқори савияда ўйнашни хоҳлашини маълум қилди. Бироқ унинг клубда қолиши анча мушкул. Ҳар ҳолда, клуб шартнома муддатини узайтириш масаласида сукут сақлаяпти.

Асосий даъвогарлар: Хитой ва Туркия клублари

15. ХУАНФРАН («Атлетико»)

Ёши: 33.

Трансфер нархи: 8 млн. евро.

Диего Симеоне давридаги «Атлетико» сардори ва рамзи. «Матрасчилар»ни Хуанфрансиз тасаввур қилиш ҳам қийин, аммо айрилиш вақти яқинлашаётган кўринади.

Асосий даъвогар: «Рома»

16. Хатем БЕН-АРФА («ПСЖ»)

Ёши: 30.

Трансфер нархи: 8 млн. евро.

Бен-Арфа захирада ўтиравериб, жуда зерикди. Шундай бўлсада, ўйнаш иш-тиёқини ҳали йўқотган эмас. Хуллас, франциялик футболчи ёз фаслини интиқ ҳолда кутмоқда.

Асосий даъвогарлар: Франция клублари

17. Златан ИБРАГИМОВИЧ («Манчестер Юнайтед»)

Ёши: 36.

Трансфер нархи: 7 млн. евро.

Ибра аслида «абадий» ва бебаҳо. Унинг «қизил иблислар» билан хайр-лашиши аниқ, фақат қаерга йўл олишини билиш қолди, холос.

Асосий даъвогарлар: MLS клублари

18. Ашраф ҲАКИМИ («Реал»)

Ёши: 19.

Трансфер нархи: 5 млн. евро.

Буниси энди кутилмаган ҳолат. Ашраф «Реал» учун ҳаттоки, илк голларини уришга улгурди, аммо янги шартнома ҳақида гап-сўз ҳам йўқ. Тўғри, мадридликлар ёзгачага масалани бир ёқ-ли қилсалар керак.

Асосий даъвогарлар: аниқ маълумот йўқ

19. Франк РИБЕРИ («Бавария»)

Ёши: 34.

Трансфер нархи: 5 млн. евро.

Карл-Хайнц Румменигге қишда Роббен ҳам, Рибери ҳам жамоа учун ақл бовар қилмас даражада муҳим эканликларини таъкидлади.

Бироқ бу шунчаки, мулозаматдек кўринмоқда. Бинобарин, «Бавария» раҳбарияти Франкка ҳам ҳали янги келишув ҳақида оғиз очмади...

Асосий даъвогарлар: Франция ва Хитой клублари

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Бу маълумотга ишониб булмайди
21.03.2018 22:43

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz