Қайднома

Қидирув

Лионель Месси «Реал» базасида шуғулланмоқда

Лионель Месси «Реал» базасида шуғулланмоқда

  21.03.2018 20:02
  0
  549
Лионель Месси «Реал» базасида шуғулланмоқда

«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испанияга қарши кечадиган ўртоқлик ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси билан биргаликда «Реал» базасида шуғулланади, дея хабар қилмоқда Daily Mail нашри.

Аргентина терма жамоаси 27 март куни Испания билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашув Мадриднинг «Атлетико» клубига тегишли «Ванда Метрополитано» стадионида бўлиб ўтади. Бироқ аргентиналиклар ўйин олди машғулотларини «Реал» базасида ўтказишни маъқул кўрганлар.

Аргентина Испанияга қарши ўйин олдидан 23 март куни Манчестерда Италия билан ўйнайди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz