Қайднома

Қидирув

Ўртоқлик учрашувлари: Швеция Чилига ютқазди ва бошқа натижалар

Ўртоқлик учрашувлари: Швеция Чилига ютқазди ва бошқа натижалар

  25.03.2018 00:00
  0
  644
Ўртоқлик учрашувлари: Швеция Чилига ютқазди ва бошқа натижалар

ФИФА кунлари давомида қатор терма жамоалар ўзаро ўртоғлик учрашувида майдонга тушишмоқда.

Жумладан бироз олдинроқ якунланган учрашувларда Арманистон термаси Эстонияга қарши баҳс олиб бориб, нурсиз дуранг қайд этишди.

Қитъадошимиз Жанубий Корея Шимолий Ирландияга қарши баҳс олиб бориб 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Бошқа қитъадошларимиз – Қатар ва Сурия ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.

Грузия Литва дарвозасига жавобсиз 4та тўп йўллади. Яна бир қизиқарли учрашув эса Швеция ҳамда Чили терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Баҳс 1:2 ҳисобида америкаликлар фойдасига якунланди. Ола Тойвонен томонидан киритилган голга Артуро Видаль ҳамда Маркос Баладос биттадан жавоб қайтаришди.

АРМЕНИЯ – ЭСТОНИЯ 0:0

24 март, «Республиканский стадион им. Вазгена Саркисяна»

------------------------------------------

ШИМОЛИЙ ИРЛАНДИЯ – ЖАНУБИЙ КОРЕЯ 2:1 (1:1)

24 март, «Виндзор Парк»

Голлар: 0:1 – 7 Квон Чхан Хун, 1:1 – 20, автогол Ким Мин Чжэ, 2:1 – 86 Смит.

Шимолий Ирландия: Карсон, Хьюз (Маклафлин, 18), Эванс (Кэткарт, 68), Маколи, Льюис, Сэвилл, Норвуд (Макнейр, 71), Джонс (Смит, 82), Эванс (Бойс, 62), Уорд (Уошингтон, 62), Мадженнис.

Жанубий Корея: Ким Сын Гу, Чжан Хен Су, Ким Мин Чжэ, Ли Ен, Пак Чжу Хо (Ли Чхан Мин, 68), Ки Сон Ен (Чжон У Ен, 67), Ли Чжэ Сон, Квон Чхан Хун (Хван Хи Чхан, 62), Ким Чжин Су (Ким Мин У, 35), Сон Хын Мин (Ем Ги Хун, 75), Ким Шин Ук.

------------------------------------------

ГРУЗИЯ – ЛИТВА 4:0 (4:0)

24 март, «стадион им. Михаила Месхи»

Голлар: 1:0 – 23 Папунашвили, 2:0 – 23 Квилитая, 3:0 – 31, пенальти Казаишвили, 4:0 – 40 Чакветадзе.

------------------------------------------

ШВЕЦИЯ – ЧИЛИ 1:2 (1:1)

24 март, «Френдс Арена»

Голлар: 0:1 – 22 Видаль, 1:1 – 23 Тойвонен, 1:2 – 90 Боладос.

Швеция: Нордфельдт, Гранквист, Линделеф, Люстиг (Ларссон, 81), Ольссон, Классон, Ларссон (Хильемарк, 79), Свенссон, Форсберг (Сема, 79), Берг, Тойвонен.

Чили: Эррера, Босежур, Марипан, Роко, Сагаль (Боладос, 71), Эрнандес (Вальдес, 61), Варгас (Кастильо, 61), Видаль, Санчес, Арангис, Исла (Диас, 79).

Огоҳлантиришлар: Люстиг (45), Исла (45), Видаль (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz