Қайднома

Қидирув

Футболимизда ўзгариш шамоли

Футболимизда ўзгариш шамоли

  25.03.2018 18:42
  0
  1368
Футболимизда ўзгариш шамоли

Очиғини айтсам, футболимизнинг янги раҳбарияти катта ислоҳотларга қўл ургач, бунга жиддий қарамагандим. Яъни миллий чемпионат тизимининг  ўзгартирилиши савияга катта таъсир ўтказишига ишонмагандим. Суперлиганинг илк турларидан кейиноқ бу борадаги фикрим ўзгарди. Футболимиз чиндан ҳам, ислоҳотга эҳтиёж сезаётган экан. Ҳа, ҳозирдан хулоса чиқариш ярамайди, лоақал биринчи давра охирини кутиш керак. Аммо битта жиҳатни алоҳида таъкидлаш шарт: мухлислар стадионларга қайта бошлашди ва шунинг ўзи катта ютуқ! Тошкентдаги ўйинда 20 мингдан кўп томошабин - буни ким кутганди? Ишонинг, мухлислар ташрифи қанчалик ошса, чемпионат савияси шунчалик кўтарилади. Зеро, бўм-бўш трибуналар остида ва мухлислар билан «тирик» стадионда тўп суриш ўртасида каттагина фарқ бор. Ўйлайманки, ЎФА ҳаракатларни сира сусайтирмайди ва ўзгаришлар шамоли янада кучаяди. Фақат жамоалар раҳбарлари, мураббий ва футболчилар мухлисларни талаб даражасида қадрлашса, бас. Қадрлашнинг энг маъқул йўли - бу чиройли ва ҳужумкор футбол!

Усмон ХОНАЗАРОВ, Шайхонтоҳур тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz