Қайднома

Қидирув

Равшан Ҳайдаров: “Вазифамиз МТЖга футболчи етиштириб бериш”

Равшан Ҳайдаров: “Вазифамиз МТЖга футболчи етиштириб бериш”

  27.03.2018 08:16
  0
  536
Равшан Ҳайдаров: “Вазифамиз МТЖга футболчи етиштириб бериш”

Ўзбекистон – Кения (1:0) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўзбекистонликлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва ҳимоячи Достон Турсуновлар иштирок этишди.

Равшан Ҳайдаров: Водийда 2 та ажойиб баҳсга гувоҳи бўлдик. Жамоамиз учун анча фойдали бўлган беллашувларни кузатдик. Мана шундай ўйинларни ташкиллаб берган ЎФА раҳбариятига жамоа номидан раҳмат дейман. Шу қатори бизнинг таклифимизга рад жавобини бермасдан, Ўзбекистонга келган кенияликларга ҳам ўз миннадорчилигимни билдираман. Биринчи марта Африка термаларидан бири билан ўйнадик. Бу катта тажриба мактаби бўлди. Бошқа ўйинда бундай муҳитни топиш қийин деб ўйлайман. Кения ОТЖ менга жуда ёқди. Учрашув борасида гапирадиган бўлсам, ўйинни назорат қилиб бордик ва чиройли футбол намойиш этдик. Таркибдаги ўзгаришлар ҳам баҳсни кучайтирди. Андижондаги ўйинда йўл қўйилган хатоларни такрорламасликка интилдик. Шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим. Яна бир нарсани алоҳида эътироф этмоқчиман, бизнинг асосий вазифамиз МТЖмизга ўйинчи етказиб бериш ҳисобланади. Шу ўринда, “Истиқлол” стадионидаги ажойиб ташкилотчилик учун ҳам фарғоналикларга катта раҳмат айтиб қоламан, - дейди Ҳайдаров.

Достон Турсунов: Ғалаба учун охиригача ҳаракат қилдик.  Мураббийларнинг кўрсатмаларига амал қилганимиз анча фойда келтирди. Биринчи ўйинда бироз натижалар ўхшамади. Чунки таркибда янги футболчилар кўп эди. Фарғонадаги иккинчи ўйингача жамоа янада жипслашди. Кения ҳам яхши жамоа экан. Иккинчи бўлим охирида жамоавий ҳужумга ўтдик ва бу ўз самарасини берди.

“Нефтчи” матбуот котиби Ҳожиакбар Жабборов ёзиб олди


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz