Қайднома

Қидирув

Суперлига ёқяптими? Бу атиги бошланиши…

Суперлига ёқяптими? Бу атиги бошланиши…

  29.03.2018 00:17
  0
  720
Суперлига ёқяптими? Бу атиги бошланиши…

Суперлиганинг дастлабки 3та тури миллий чемпионатимиз ўзгаришга мойил эканлигини кўрсатди. Мана, бир ҳафталик танаффусдаёқ ўйинларни ўзгача соғиниб қолдик.

Бинобарин, атиги 18та учрашувда бир қатор эътиборга молик воқеалар кузатилди, салмоқли фактлар юзага қалқиб чиқди. Демак, бу бошланиши, холос...

* Олий лига-2017нинг дастлабки 3та туридан сўнг гол урмаган жамоа қолмаганди. Жорий чемпионатда эса «Нефтчи» ва «Сўғдиёна» футболчилари ҳозирча рақиблар дарвозасига йўл тополмадилар. 2016 йили «Обод» дастлабки 3та турда гол қувончини туймаган ягона жамоа бўлганди.

* Миржалол Қосимов («Қизилқум») Суперлига ҳисобидан илк сариқ ва қизил карточка соҳиби сифатида тарихга кирди.

* 2-турдан ўрин олган «Бунёдкор» ва «Пахтакор» ўртасидаги «Тошкент дербиси»ни 20168 мухлис стадионда кузатди. Бу мазкур икки клубнинг ўзаро ўйинларига боғлиқ рекорд натижадир.

Бунгача «Тошкент дербиси»даги энг юқори кўрсаткич 2008 йили кузатилганди - 18 мингдан кўп мухлис. Умуман, охирги 10 йил бадалига пойтахтда ўтган ички чемпионат баҳсларида бунчалик кўп томошабин йиғилган эмасди.

* 18 март куни Андрей Сидоров томонидан урилган гол «Қизилқум» учун Ўзбекистон олий дивизионидаги 666-самарали зарба бўлди.

* «Навбаҳор»нинг 23 ёшли иқтидорли ярим ҳимоячиси Азиз Турғунбоев АГМК ва «Локомотив»га қарши кечган баҳсларда кетма-кет гол урди. У ўтган йили 26 октябрь - 8 ноябрь саналари оралиғида «Бухоро», «Бунёдкор» ва «Сўғдиёна» билан ўйинларда кичик серия қайд этганди.

* «Навбаҳор» - «Локомотив» баҳсида сариқ карточка олган Ислом Тўхтахўжаев «темирйўлчилар» сафида олий дивизионнинг жами 141та ўйинида қатнашиб, 22 марта огоҳлантирилган ва 3 бора майдондан четлаштирилган.

* «Навбаҳор» Илҳом Мўминжонов бошқарувида Намангандаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Наманган клуби 2016 йилнинг 29 октябрида «Қизилқум»га 0:2 ҳисобига ютқазгани бўйича ўз майдонида қаторасига 16та ўйинда мағлубиятга учрамади -  11та ғалаба ва 5та дуранг.

«Локо» 2015 ва 2016 йиллар мавсумида ўз уйида бирор марта ютқазмаганди. «Лочинлар»да жорий мавсум ушбу натижани такрорлаш имконияти бор.

* Илҳом Мўминжонов 2016 йилнинг 6 ноябрь куни «Навбаҳор»ни қабул қилиб олганида, жамоа анча мураккаб аҳволда эди. Орадан 505 кун ўтиб, «лочинлар» чемпионатда кучли учликка кўтарилишди.

* «Навбаҳор» сафида ярим ҳимоя ва орқа чизиқнинг марказий ҳудудида катта меҳнат қилаётган Остон Ўрунов 2000 йил 19 декабр-да туғилган. 2017 йилдан эътиборан чемпионатда жами 11 марта майдонга тушиб, 923 дақиқа ҳаракатланди.

У ўтган йили «Олмалиқ» клубига қарши баҳсда голлари ҳисобини очганди. «Пахтакор»га тегишли Ўрунов «Навбаҳор»да ижара келишуви бўйича ўйнамоқда.

* «Навбаҳор» - «Локомотив» ўйинини 25300 мухлис бевосита стадионда кузатди. Бу - мавсум рекорди. Айтиш жоиз, ўша куни яна минглаб мухлислар стадионга киролмай, «Навбаҳор»ни ташқарида қўллаб туришди.

* 3-турдан ўрин олган «Бухоро» - «Сўғдиёна» баҳсининг 3-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси ва сардори Акмал Холмуродов ўз жамоаси дарвозасига тўп киритиб қўйди. Даст-лабки 2та турда автогол кузатилмаганди.

* «Пахтакор»нинг юқори лигада урган голлари сони 1726тага етди. Бу олий дивизионнинг рекорд натижасидир. Чемпионатимизда гол уриш бобида кейинги ўринлар «Нефтчи» (1545та), «Навбаҳор» (1322та), «Насаф» (1132та) ва «Бухоро» (1047та) клубларига тегишли.

* Мавсум олдидан чемпион бўлишни кўзлаётгани айтилган «Нефтчи» умумий ҳисоб бўйича 815та гол қўйиб юборган. Фақат 5та клубда минус белгисидаги голлар сони «Нефтчи»никидан кўп: «Бухоро» (1126та), «Сўғдиёна» (1118та), «Динамо» (987та), «Навбаҳор» (952та) ва «Металлург» (930та). Умуман, 11та жамоа 700тадан ортиқ гол қўйиб юборган.

* Жорий мавсум «Пахтакор» барча ўйинларда пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди - Исмоил Гонсалвеш 2та уринишида ҳам гол урди, Жасур Ҳакимов эса  вазиятдан фойдаланолмади.

* Суперлига легионерлари - Исмоил Гонсалвеш («Пахтакор») ҳамда Йован Жокич (АГМК) тўпурарлар пойгаси пешқадамлари орасида боришмоқда - 2тадан гол. Қизиғи, ҳар иккиси ўз голларини пенальти орқали урди.

* «Насаф» ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов 3та ўйинда 3та голга ассистентлик қилди. У бу борада рақобатдан холи.

Кутилаётган натижалар

«Олмалиқ» яна 1та ўйинда ғалаба қозонса, бу борада 100та ютуқ маррасига етади;

«Навбаҳор» яна 2та ўйинда дуранг қайд этса, бу борада 150та «сулҳ» маррасига етади;

«Пахтакор» яна 3та ўйинда муроса кўчасини танласа (ютқазмасдан, албатта), унинг жами дуранглари ва мағлубиятлари ўртасидаги фарқ (126га 126) йўққа чиқади;

«Қизилқум» яна 5та ўйинда ғалаба қозонса, бу борада 200та ютуқ маррасига етади;

«Бунёдкор» яна 5та ўйинда мағлубиятга учраса, унинг омадсиз учрашувлари сони 40тага етади;

«Металлург» яна 6та ўйинда ғалаба қозонса, унинг омадли ўйинлари сони 200тага етади;

«Олмалиқ» рақиблар дарвозасига яна 7 марта йўл топса, бу борада 400та гол маррасига етади;

«Насаф» яна 15та гол қўйиб юборса,  бу борада -700 маррасигаетади.

Д. АКРАМОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz