Қайднома

Қидирув

Ла-лига: «Барселона» сўнгги икки дақиқада икки гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Ла-лига: «Барселона» сўнгги икки дақиқада икки гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

  01.04.2018 01:56
  0
  558
Ла-лига: «Барселона» сўнгги икки дақиқада икки гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Испания премьероси 30-туридан ўрин олган марказий баҳс ўз поёнига етди. Унда «Севилья» ўз майдонида Каталониянинг «Барселона» клубини қабул қилди ва ўйин ҳақиқатдан ҳам марказий мақомига мос тарзда кечди.

«Кўк-анорранглилар» учрашувни Мессисиз бошлади ва бу ўйинга таъсир қилмай қўймади. «Барселона»нинг ташкил қилаётган ҳужумларида нимадир етишмаётгандек бўлаверди, гўё.

36-дақиқана келиб эса меҳмонлар ҳимоя чизиға хатоликка йўл қўйди ва позицион ҳужумда бўш қолдирилган Франко Васкес рақибни жазолади.

Биринчи бўлим шу зайлда якун топди. Ҳисобда ортда бораётган каталонияликларнинг иккинчи бўлим бошларидаги ишлари ҳам ҳа деганда юриша вермади. Устига-устак 50-дақиқага келиб дарвозаларидан иккинчи тўпн ҳам олиб чиқишга мажбур бўлишди.

Табиийки, «Барса» устози мазкур воқеалардан сўнг жамоаси етакчиси Лионель Мессини жангга ташлади. Бироқ бунинг ўзи камлик қилди. Чунки «Севилья» мудоффаси ҳар бир тўп учун максимал даражада курашиб, дарвозалари томон йўлни тўлиқ тўсиб қўйишган эди.

Аммо каталонияликлар ҳам бўш келишмади. Эрнесто Вальверде бисотидаги захира кучини ўйинга ташлаб вазиятни ўзгартиришга эришди.

88-дақиқада бурчак зарбасидан етказиб берилган тўпга Луис Суарес жон-жаҳди билан интилиб, қийин жойда жамоаси жонига оро кирди.

Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас, Филиппе Коутиньонинг қанотдан етказиб берилган тўпини ҳимоячилар кўзидан четда қолган Лео аниқ зарбаси билан голга айлантирди.

Шу тариқа «Барселона» чемпионатдаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирадиган бўлди.

ЛА-ЛИГА. 30-ТУР

СЕВИЛЬЯ – БАРСЕЛОНА 2:2 (1:0)

31 март, «Рамон Санчес Писхуан»

Голлар: 1:0 – 36 Васкес, 2:0 – 50 Муриэль, 2:1 – 88 Суарес, 2:2 – 89 Месси.

Севилья: Рико, Кьер, Эскудеро, Меркадо (Лайюн, 46), Лангле, Нзонзи, Банега, Васкес, Навас (Нолито, 81), Корреа (Писарро, 72), Муриэль.

Барселона: тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Серджи Роберто, Иньеста (Пако Алькасер, 81), Ракитич, Коутиньо, Паулиньо (Денис Суарес, 77), Дембеле (Месси, 58), Суарес.

Огоҳлантиришлар: Меркадо (34), Рико (44).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz